Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон аёллар терма жамоаси рекорд даражада юқорилади

Баҳо:
+ | -

Халқаро футбол уюшмалари федерацияси – ФИФА аёллар терма жамоаларининг аввалги ой якунларига кўра рейтингини эълон қилди. Аҳамиятлиси, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аввалги ой рейтингига кўра дунё терма жамоалари орасида рекорд даражада - 89 поғона юқорилади. Бунгача дунё рейтингида 133-ўринни эгаллаб турган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эндиликда жаҳон рейтингида 49-поғонада бормоқда.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аввалги ойдаги натижаларга кўра ФИФА рейтингидаги барча терма жамоалар орасида энг юқорига кўтарилишга эришган жамоа бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси март ойида Олимпиада-2016 саралаш 1-босқич баҳсларида иштирок этди. Иордания пойтахти Амман шаҳрида бўлиб ўтган саралаш баҳсларида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Гонконг ҳамда Фаластин аёллар терма жамоасини мағлуб этган ва сўнгги турда мезбон - Иордания терма жамоасига мағлуб бўлган эди.

Аёллар ўртасида терма жамоалар рейтингини Германия терма жамоаси бошқариб турибди. Кучли учликдан эса АҚШ ҳамда Франция аёллар терма жамоалари ўрин эгаллашган. Жаҳон рейтингининг тўлиқ кўриниши билан ФИФА расмий сайтида танишиш мумкин.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 17:16, 05.04.2015.
Ўқилди: 13157 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.