Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Оксана Чусовитина Люблянада ўтган Жаҳон Чақирув кубоги ғолибига айланди

Баҳо:
+1 | -

Спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Оксана Чусовитина Словения пойтахти Люблянада бўлиб ўтган Жаҳон Чақирув кубогида энг яхши натижани кўрсатди.

12news.uz’нинг хабар беришича, таяниб сакраш бўйича машқларда Оксана Чусовитина 14,600 баллик кўрсаткич билан рақиблари – словениялик Тея Белак (14,412 балл) ва голландияликк Ноэль ван Клаверен (14,325)ни ортда қолдирди.

Бу ўзбекистонлик афсонавий гимнастикачи, олтита ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси ҳисобланган 39 ёшли Чусовотинанинг мавсумдаги иккинчи муваффақиятидир.

Аввалроқ, у Германиянинг Котбусс шаҳрида бўилб ўтган спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогида ҳам ғолибликни қўлга киритган эди.

Маълумот учун, бир неча ойдан сўнг 40 ёшга тўладиган Оксана Чусовитина 2016 йили Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида иштирок этишни мақсад қилган.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 11:45, 06.04.2015.
Ўқилди: 5458 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3241]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2247]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [1952]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1899]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [1887]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1772]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1765]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1757]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1646]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1630]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик