Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Максим Шацких: «Говерла»да 10 ойдан бери маош олмаяпмиз»

Баҳо:
+ | -

Ҳамюртимиз Максим Шацких "Футбол 1" телеканалига "Говерла"даги молиявий ҳолат ҳақида интервью берди.

— "Говерла" футболчиларига сўнгги ойларга пул беришдими?
— Ҳеч нима. Барчаси қандай бўлса шундай давом этмоқда. 10 ойдан буён маош йўқ.

— Мукофот пулларичи?
— Қанақа мукофот пуллари? Бир ярим йил ичида жамоада бу нарса йўқ. Биронта ҳам йўқ. Яна нима ҳақда гапириш мумкин? Киевда "Говерла" раҳбарияти билан учрашмоқчи бўлдим, имкони бўлмади.

— Нестор Иванович биланми?
— Дастлаб Александр Несторович билан, аммо кўриша олмадик. Нима деб ўйлаш ва улар нима деб ўйлаётганларини билмайман. Албатта, қийин. Фақатгина футболга муҳаббат туфайли майдонга тушаяпмиз.

— Қозоғистон ёки Ўзбекистонга кетиб фаолиятингиз охирида пул ишлаб олиш нияти йўқми?
— Ҳозирча бундай режам йўқ. Бу ерда барчаси қониқтимоқда, битта нарсадан ташқари. Умид қиламанки, ижобий томонда ўзгариш бўлади.

— Грозний сизнинг мураббийлик курсларига ўқишни бошлашингизга қандай қаради?
— Буни нимаси ёмон? Футболчиликни дарҳол тугатмоқчи эмасман. Шунчаки параллель тарзда мураббийликка ҳам ўқийман. Эртами кечми бу курсларда ўқишим керак эди.

Манба: olamsport.com
Киритилди: 13:11, 07.04.2015.
Ўқилди: 3571 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик