Кириш Регистрация

«Реал» ҳимоячиси «Милан»га ўтишга яқин турибди

Баҳо:
+ | -

Агар Ральф Рангник клуб спорт директори лавозимини эгалласа, Давид Алаба «Милан» аъзосига айланиши мумкин. Бу ҳақда «La Gazzetta dello Sport» нашри хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, Мадриднинг «Реал» клуби 33 ёшли ҳимоячиси (аввал «Бавария»да тўп сурган) ўз фаолиятидаги янги босқичга яқинлашмоқда ва жамоасини ўзгартириш масаласини кўриб чиқяпти. Бу трансферда асосий боғловчи бўғин сифатида футболчини жуда яхши биладиган ва унинг катта ишқибози ҳисобланган Рангник чиқиш қилмоқда.

«Милан» Алабани ҳимоя чизиғини кучайтира оладиган футболчи деб ҳисоблайди, бироқ муайян шароитларда унга ярим ҳимоядан ҳам роль ажратилиши мумкин. Футболчининг «Реал» билан шартномаси шу йилнинг 30 июнида ўз ниҳоясига етади.

Алабанинг трансферидаги энг катта хавф унинг жароҳатларга мойиллиги билан боғлиқ: у Испаниядаги 5 мавсум давомида турли жароҳатлар туфайли тахминан 140 та ўйинни ўтказиб юборди.

Киритилди: 18:14, 09.06.2026.
Ўқилди: 846 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик