Кириш Регистрация
09/12 00:45 Торино 2-3 Милан
09/12 01:00 Вулверхэмптон 1-4 Ман. Юнайтед
09/12 01:00 Осасуна 2-0 Леванте
09/12 15:00 Матида Зелвия 3-1 Ульсан Хёндэ
09/12 15:00 Виссел Кобе 2-2 Ченгду Ронгченг
09/12 17:15 Бурирам Юнайтед 2-2 Кангвон
09/12 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 0-0 Шангхай Порт
09/12 20:30 Қайрат 0-1 Олимпиакос
09/12 22:45 Бавария 3-1 Спортинг
10/12 01:00 Монако 1-0 Галатасарой
10/12 01:00 Аталанта 2-1 Челси
10/12 01:00 Барселона 2-1 Айнтрахт Ф
10/12 01:00 Интер 0-1 Ливерпуль
10/12 01:00 ПСВ 2-3 Атлетико
10/12 01:00 Тоттенхэм 3-0 Славия
10/12 01:00 Юнион 2-3 Марсель
10/12 15:00 Сеул - Мельбурн Сити
10/12 15:00 Санфречче Хиросима - Шангхай Шенхуа

"Насаф" "Ал Аҳли"ни жадвалда ўзидан юқорига ўтказиб юборди

Баҳо:
+ | -

Осиё чемпионлар лигасининг 4-туридан ўрин олган "Насаф" ва БААнинг "Ал-Аҳли" жамоалари ўртасидаги ўйин меҳмонларнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан тугади.

Бу ғалаба уларни жадвалнинг иккинчи поғонасига олиб чиқди.

Биринчи бўлимнинг энг эсда қоларли вазияти Элдор Шомуродовнинг жарима майдончаси ичида берган зарбаси бўлди, бунда меҳмонлар посбони Ашурий тўпни қайтарди, аммо қайтган тўпни дарвозага жойлайдиган "аждар" топилмади. "Насаф" ҳужум уюштирган вақтда ҳужумчилар сон жиҳатида ҳимоячиларга бас кела олмади. Биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди, ҳисоб ҳам шунга яраша бўлди: жамоалар танафусга голсиз чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим ҳам тенгкурашлар остида бошланди. Бўлим ярмидан "Насаф" ҳужумлари хавфли тус олди, вазиятлар юзага кела бошлади. Артур Геворкян жарима зарбасидан ҳисобни очиши мумкин эди, аммо унинг зарбасини Ашурий қийналиб бўлсада майдон ташқарисига чиқариб юборди. Меҳмонларнинг номдор ҳужумчиси Аҳмад Ҳалилдан бугун омад юз ўгирди. У бир ўзи учта қулай вазиятни йўққа чиқарди. Вазиятларнинг барчасида у мўлжални ноаниқ олди.

Захирадан майдонга тушган Илҳом Суюнов ҳам бир марта хавфли зарба муаллифи бўлди, унинг жарима майдончаси ташқарисидан тўхтатмасдан туриб берган зарбасига бироз ноаниқ кетди.

Ўйин тақдирини 66-дақиқада захирадан майдонга тушган Аугусто Рибейро ҳал қилди. Асосий вақт тугашига 10 дақиқа қолганда "Ал Аҳли" уч ҳужумчи билан "Насаф"нинг бешта ҳимоячисига қарши тезкор ҳужум уюштирди. Рибейро жарима майдони олдига яқинлашиб, тўпни чап оёғига тўғирлаб олди ва дарвоза томон зарба берди. Тўп Бойдуллаевга тегиб йўналишини бироз ўзгартирди ва дарвозадан жой олди.

Қолган вақт ичида "Насаф"нинг ҳужумлари бесамар кетди.


ОЧЛ, "D" гуруҳи, 4-тур

"НАСАФ" - "АЛ-АҲЛИ" (БАА) - 0:1 (0:0)
Гол: Рибейро (81)

"Насаф": 25.Элдорбек Суюнов, 4.Мақсуд Каримов, 9.Илҳом Шомуродов, 15.Рой Рок, 17.Артур Геворкян, 18.Баҳром Абдураҳимов, 20.Эркин Бойдуллаев, 23.Шерзод Аъзамов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 32.Ҳамза Каримов, 34.Фаррух Сайфиев

"Ал-Аҳли": 12.Аҳмад Ашурий, 4.Ҳабиб ал-Фардан, 5.Волид Аббос, 10.Луис Гарсес, 11.Аҳмад Халил, 14.Уссама ас-Саидий, 21.Квон Кюнг Вон, 26.Абдулазиз Ҳуссайн, 28.Эйса Аҳмад, 62.Абдулазиз Санқур, 88.Мажид Ҳассан

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:09, 07.04.2015.
Ўқилди: 4765 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.