«Монако» жамоаси сардори Жереми Тулалан жамоа билан шартномаси муддатини узайтирди. Бу ҳақда «L’Equipe» нашри хабар тарқатди.
Манбанинг маълум қилишича, янги шартномага кўра, футболчи клубда 2017 йилга қадар қолади. Амалдаги шартнома эса шу йилнинг ёзида ниҳоясига етиши керак эди.
Тулалан жамоага 2013 йилда «Малага» сафидан келиб қўшилганди. Мазкур давр мобайнида у жамоа таркибида 72 учрашув ўтказиб 1 марта гол уришга муваффақ бўлди.