Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

«Локомотив»га фақат ғалаба керак ёхуд бугунги ўйинга доир фактлар ҳақида

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, бугун "Локомотив" Осиё чемпионлар лигасининг 4-тур доирасида "Ас-Садд"га қарши баҳс олиб боради. Гуруҳ жадвалидан келиб чиқиб айтганда, "Локомотив"га "Ас-Садд" билан кечадиган беллашувда фақат ғалаба керак.

Зеро "темирйўлчилар" ҳозирча бир очко билан охирги ўринда боришяпти. "Ас-Садд" эса 7 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турибди. Шунингдек, "Ал Ҳилол" ҳисобида 4 очко, "Фулад" ҳисобида эса 3 очко мавжуд.

Агар бугун "Локомотив" зафар қучадиган бўлса, жадвалда учинчи ўринга кўтарилиб олади. Бунинг учун "Фулад" сафарда "Ал-Ҳилол"га имкониятни бой бериши керак бўлади. "Локомотив" - "Ас-Садд" баҳси бугун ТТЗдаги "Локомотив" стадионида бўлиб ўтади. Ўйиннинг бошланиш вақти - 16:00. "Ал Ҳилол" - "Фулад" учрашуви эса Тошкент вақти билан 22:45да старт олади. Қуйида "Локомотив" - "Ас-Садд" ўйинига доир баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз.

"ЛОКОМОТИВ"
- Жамоа ҳамон илк ғалаба нашидасини суриш илинжида. Чунки "Локомотив" Осиё чемпионлар лигасида ҳозирча зафар қучгани йўқ. Жамоа ўз майдонидаги аввалги ўйинда "Фулад" билан 1:1 ҳисобини қайд этди.

- "Локомотив" учта ўйинда ўз дарвозасидан 10та гол ўтказиб юборди. Бу эса жуда хунук кўрсаткич ҳисобланади. Бу йилги иштирокчилар орасида биргина Вьетнамнинг "Бин Дуонг" клуби "Локо"га нисбатн битта кўп гол ўтказган - 11та.

- Ҳимоячи Салим Мустафоев сариқ карточкалари иккита етгани туфайли бугунги баҳсни ўтказиб юборади. Аввалги ўйинда иштирок эта олмаган Лутфулла Тўраев эса бу сафар майдонга тушиши мумкин.

"Ас-Садд"
- Ўтган ўйинда қайд этилган 6:2 ҳисоби ОЧЛдаги энг йирик ғалаба сифатида тарихга кирди. "Ас-Садд"нинг бунгача энг йирик ғалабаси 2011 йилда рўй берган бўлиб, улар Суриянинг "Ал Иттиҳод" клубини 5:1 ҳисобида енгишган.

- "Ас-Садд" бунгача Ўзбекистонда уч марта тўп сурган, икки марта мағлубиятга учраган ("Нефтчи" билан ўйинларда) ва "Пахтакор"га қарши дуранг қайд этган.

- "Ас-Садд" охирги бор сафарда 2011 йил "Чонбук Моторс" устидан ғалабага эришган. Жамоа шундан бери сафарда олтита ўйин ўтказган бўлса, бирортасида ҳам уч очкони қўлга кирита олмаган.

- Халфан Иброҳим гуруҳ босқичида учта тўп киритди. У ОЧЛдаги голлари ҳисобини 14тага етказиб олди.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 13:42, 08.04.2015.
Ўқилди: 3888 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик