"Локомотив" ва "Ас-Садд" жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида дастлаб қатарликлар бош мураббийи Ҳусайн Амотта иштирок этди.
— Биз кутган натижа рўй бермади. Бугун "Локомотив" олдинги чизиқда яхши ўйнади. Улар бизнинг хатоларимиздан унумли фойдаланишди. Дастлабки 15 дақиқада 2та қўпол хатога йўл қўйдик. Улардан бири ҳакамнинг хатоси билан юзага келдик. Биз эса имкониятлардан фойдалана олмадик. "Локомотив" ҳаққоний ғалаба қозондик деб ўйлайман.
— Таянч зонасидаги кучсиз ўйинни қандай баҳолайсиз?
— Ярим ҳимояда ўйнайдиган футболчиларимиз — Жасир Яҳё, Талал ал-Блуший жароҳат туфайли бугун бизга ёрдам бера олмади. Учта голда таянч ярим ҳимоячиларимизнинг хатоси катта бўлди. "Локомотив" эса бугун агрессив ўйнади. Рақибимиз ғалабага чанқоқ ўйнади ва ўз мақсадига эришди.
— Кейинги босқичга чиқиш учун "Ас-Садд"нинг имкониятини қандай баҳолайсиз.
— Ҳали имкониятларимиз бор. Ҳозирда 7 очкога эга. "Фулад"га қарши ўйинда ғалаба учун ўйнаймиз. Бугунгидек хатоларга йўл қўймасак, ғалаба қозониб, плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритамиз.
— Бугун футболчиларингиз кўпроқ индивидуал ўйнашга ҳаракат қилди. Шогирдларингиз кўрсатмаларингизга амал қилишмади, десак бўладими?
— Футболчилар кўрсатмаларни бажармади деб айта олмайман. Тезкор иккита гол бизни карахт аҳволга солиб қўйди. Иккинчи голда ҳакам ўйинни тўхтатиши керак эди. Лига қарши қоидабузарлик ишлатилганди. Тезкор голлардан кейин ўйинга қайта олмадик. "Локомотив"нинг тажавузкор ўйини баҳс тақдирини ҳал қилди.
— "Локомотив" таркибида қайси футболчининг ўйини ёқди?
— Бир футболчини ажратиб кўрсатиш қийин. Барча футболчилар яхши ўйин кўрсатишди. Айниқса, ҳимоя чизиғи бехато ўйнади ва дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолди.