Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Вадим Абрамов: «Бугунги ўйин — тарих, кейинги ўйинларни ўйлашни бошладик»

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" ва "Ас-Садд" жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Локомотив" бош мураббийи Вадим Абрамов ва ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган Марат Бикмаев иштирок этишди.

Вадим Абрамов:
— Биринчи ўйиндаги натижа (2:6) тасодиф эканини исботлашимиз керак эди. Йигитларга раҳмат, улар масъулиятни ҳис қилиб ўйнашди. "Локомотив" ОЧЛда ҳеч бўлмаса битта ғалабани қўлга киритиши керак эди. Гуруҳ босқичида ҳисобнинг аҳамияти йўқ. Ҳар қандай ҳисобдаги ғалабага 3 очко берилади. Балки бугун киритилган голларнинг якунда фойдаси тегиб қолиши мумкин. Агар бу ўйин плей-офф ўйини бўлганда ғалабанинг қадри янада юқори бўларди.

Марат Бикмаев:
— Йигитлар бугун тўла куч билан ўйнашди. Мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлди деб ўйлайман. Шунда руҳда ўйнашда давом этишимиз керак.

— Ислом Тўхтахўжаев кейинги ўйинни ўтказиб юборади. Бу жамоанинг ўйинига таъсир кўрсатадими?
— Шубҳасиз. Бугун кўп сариқ карточка олдик. Буни кўриб чиқамиз. Ҳар битта ўйинда бир футболчимиз дисквалификация туфайли ўтказиб юборяпти. Бу яхши нарса эмас. Тўхтахўжаевнинг ўрнини билинтирмасликка ҳаракат қиламиз.

— Икром Алибоев ишончингизни оқладими?
— ОЧЛнинг биринчи ўйини учун ёмон эмас. У ҳали ёш. Ўйин бошида бироз шошиб қолди. Балки ҳужумкорликда яхши ўйин кўрсатмагандир, аммо бузувчиликда самарали меҳнат қилди.

— 5:0дан кейин қандай ҳиссиётлар ўтди хаёлингиздан?
— Ёқимли ҳиссиёт албатта. Бугун яхши ўйнадик, ҳамма ҳаракатаримиз муваффақиятли чиқди. Аммо бугунги ғалаба энди тарих, ҳаммасини унутиб, кейинги ўйинлар борасида ўйлашни бошладик. Боиси, футбол шундай ўйин, бугун йирик ҳисобда ютганинг билан эртага ютқазиб қўйсанг, барчаси унутилади. Ҳали олдинда иккита ўйин бор ва уларда ҳам ўзимиз учун керакли натижаларни қўлга киритиш учун ҳаракат қиламиз. Агар плей-оффда шундай ютганимизда ҳиссиётлар бутунлай бошқача бўларди.

— "Ас-Садд" бош мураббийи ҳакамлар шаънига кўп эътирозлар билдирди. Унинг фикрича, иккинчи голда ҳакам қоидабузарликни кўрмаган экан.
— Ҳакамлар борасида бирор бир фикр айтиш қийин. Масалан, биз ҳам унчалик шарт бўлмаган вазиятда футболчиларимизни сариқ карточка "ўтқазиб" қўйганига эътироз билдиришимиз мумкин. Аммо ҳакамнинг бизга симпатия билдирганирни сезмадим. Шахсан мен ўтирган жойдан иккинчи голда ҳеч қандай қоидабузарликни кўрмадим. Балки рақиб мураббийи ўтирган жойда кўрингандир.

— Нестеров Олий лига ўйинида "Сўғдиёна"га қарши ўйинда майдонга тушганди. Нима учун дарвозани Игнатийга бермадингиз?
— Инсоний жиҳатдан Маъмурни тушунишим керак эди. Аввалги ўйинда ўтказиб юборилган 6та голда унинг айби йўқ эди. У ўзини тиклаб олиши ва ўзига ишончи ортиши учун Икромовга имкон беришим керак эди.

— Бугун кечаси гуруҳдаги рақиблар — "Ал-Ҳилол" ва "Фулад" ўртасида ўйин бўлиб ўтади. Унда қандай натижа кутяпсиз?
— Очиғи бу нарса ҳақида ҳали ўйлаб кўрмадим. Менимча, дуранг натижа биз учун қулай бўлса керак. Ўзимиз қолган иккита ўйинда ғалаба қозонсак, кейин ҳисоб-китоб қилишимиз мумкин.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:55, 08.04.2015.
Ўқилди: 8697 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.