Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Бу сафар “Футбол шарҳи” кўрсатувида қайси қўшиқ қўйилар экан?

Баҳо:
+2 | -1

Бугун нуфуз жиҳатдан қитъамизда клублар миқиёсидаги энг катта турнир саналувчиОсиё чемпионлар лигасида 4-тур учрашувларига якун ясалади.

Тур доирасидан ўрин олган бир қатор учрашувлар аллақачон якунланди. Шулар орасида Тошкентнинг “Локомотив” ҳамда Қатарнинг “Ал Садд” жамоалари ўртасида кечган беллашув анчагина муросасиз руҳда ўтди, дейиш мумкин. Боиси ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун қўлдан келганча ҳаракат қилди. Лекин якунда омад ғалаба қозонишни чиндан истаган “Локомотив”га насиб этди.

Бир жиҳатга алоҳида эътибор қаратишимиз лозимки, “Локомотив” учун ушбу учрашувда уч очко эмас, балки ҒАЛАБА, ғалаба бўлганда ҳам йирик ҳисобдаги ғалаба керак эди. Бундай дейишимизга бир қатор асослар бор.

Биринчидан, “Локомотив” ўтган галги беллашувда “Ал Садд”га 6:2 ҳисобида мағлуб бўлганди. Холбуки, Вадим Абрамов шогирдлари ўша учрашувда ҳам ёмон ўйин намойиш этишмаган эди. Лекин яратилган қулай имкониятлардан унумли фойдалана олмаслик ҳамда омад ўша баҳсда “темирйўлчилар” томонда бўлмаганди. Шу сабабли, ҳам бугунги баҳс “Локо” учун алоҳида аҳамиятга эга эди.

Иккинчидан, айнан ўша учрашувдан сўнг “Локомотив” юртимиздаго ОАВ томонидан кескин танқид остига олинди. Газета, журнал, сайтлар ҳамда телевидениеда “темирйўлчилар”нинг шарманда бўлганликлари, энди “Локомотив” учун ОЧЛда ҳаммаси якунлангани бот-бот таъкидланди. 

Айниқса, СПОРТ телеканалида намойиш этиладиган "Футбол шарҳи" кўрсатувида "темирйўлчилар"нинг мағлубияти жуда ҳақоратомуз тарзда талқин этилганди. Зафар Имомхўжаев муаллифлигидаги мазкур кўрсатув ижодкорлари “Ас-Садд” – “Локомотив” учрашувига шарх беришаркан, лавҳага элимиз суйган санъаткор Озодбек Назарбековнинг “Юрагим-эй” номли ашуласини қўйишганди. Бу эса Вадим Абрамов бугунги учрашувдан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманини тарк этиш жараёнида айтганидек, футболчилар ҳамда жамоани қаттиқ ҳафа қилган. Агар бу ҳолатга обьектив назар ташлайдиган бўлсак, “Футбол шарҳи” ижодкорлари ўша лавҳани тайёрлашда ошириб юборишганди.

Лекин бугун барчамиз гувоҳ бўлганимиздек, “Локомотив” ҳали баъзи бир журналистларимиз айтганларидек “синган” эмас экан. Бугун “темирйўлчилар” барча зоналарда бехато ўйнашди. Улар бугун кучли рақибга ҳеч бир жабҳада имкониятни бой беришмади. Катта эҳтимол билан, ўша кучли иштиёқ туфайли ҳам “Локомотив” бугун 5:0 ҳисобида чиройли тарзда ғалаба қозонди.

Кўрдик, “Локомотив”да салоҳият бор. Вадим Абрамов эса ўша салоҳиятни иштиёққа ҳамоҳанг қилишга уринмоқда. Бугун тажрибали мураббий бунинг устидан чиқди. Шогирдлари унинг ишончини оқлашди. 

Умид қиламиз, “Локомотив” шу руҳда давом этади ва ҳали “синмагани”ни ҳамда “мустаҳкам” эканини бутун Осиёга намойиш этади.

Қизиқ томони, бу сафар “Футбол шарҳи” кўрсатувида мазкур учрашув лавҳасига қайси қўшиқ қўйилар экан?!

Бир тахмин қилиб кўринг-чи…!

Манба: sports.uz
Киритилди: 21:05, 08.04.2015.
Ўқилди: 12530 марта.
Фикрлар: 47 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4551]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2514]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2339]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2010]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1614]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1587]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1517]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1492]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1399]

«Барселона» «Ливерпуль» ҳимоячиси учун курашга қўшилди [1355]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик