Осиё чемпионлар лигаси йўлланмасини саралаш босқичи орқали қўлга киритган "Бунёдкор", гуруҳ босқичининг 4-туридан кейин плей-офф босқичи йўлланмасидан бутунлай маҳрум бўлди.
"Қалдирғочлар"нинг "Лахвия"га кучи етмади. Қатарликлар ҳам тактик жиҳатдан, ҳам таркибдаги футболчиларнинг индивидуал ўйини борасида "Бунёдкор"га нисбатан яхши ўйнашди. Владимир Вайс биринчи бўлим сўнгида бир неча футболчиларимизни алдаб ўтиб, айланма зарба билан Акбар Тўраев дарвозасини ишғол қилди.
Биринчи бўлим давомида Рашидовнинг бир нечта зарбалари аниқ чиқмаган бўлса, аниқ бўлганларини эса "Лахвия" дарвозабони қайтариб турди. Иккинчи бўлимда вакилларимизнинг голли вазиятларидан кўра рақибнинг хавфли қарши ҳужумлари сони кўпроқ бўлди. Шунчаки Куинтана ва Нам Тэ Хига омад етишмади.
Ҳар иккала ўйинда "Бунёдкор"ни минимал ҳисобда мағлуб этган Лаудруп шогирдлари ўз очколарини 7тага етказишди. "Персеполис" эса бугун "Ан-Наср"ни мағлуб этиб, 9 очко билан пешқадамликни мустаҳкамлашди. Демак, "Бунёдкор" қолгани 2та ўйинда ғалаба қозониб, "Лахвия" фақат ютқазган тақдирда ҳам ўзаро ўйинга кўра Қатар клубидан ўтиб кета олмайди.
Сергей Лушчан шогирдлари қолган 2та ўйинда ОЧЛ коэффициентлари учун курашишади.
ОЧЛ. "А" гуруҳи, 4-тур
"ЛАХВИЯ" - "БУНЁДКОР" - 1:0
Гол: Владимир Вайс (43)
Огоҳлантириш: Акмал Шораҳмедов (45), Хайрулла Каримов (61)
"Лахвия": 40. Клаудия Амин. 2. Муҳаммад Муса, 4. Чико Флорес. 7. Холид Муфтан. 8. Луис Мартин. 10. Нам Тэ Хи. 12. Карим Будиаф. 14.Муҳаммад Тресор. 23. Себастян Сория. 28. Юсуф Мсекни (Исмоил Муҳаммад 63). 70. Владимир Вайсс.
"Бунёдкор": 45. Акбар Тўраев. 2. Акмал Шораҳмедов. 4. Хайрулла Каримов. 7. Шакир Зуаги. 9. Сато Минори. 14. Воҳид Шодиев (Забиҳилло Ўринбоев 54). 15. Обид Жўрабоев. 16. Артём Филиппосян. 17. Достонбек Ҳамдамов (Темур Аюпов 75). 20. Самир Бекрич ( Сардор Собирхўжаев 46). 21. Сардор Рашидов.