Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Рио-2016 ўйинларининг машъаласи Бразилиянинг 250 шаҳридан олиб ўтилади

Баҳо:
+ | -
2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг ташкилотчилари машъалани қай тарзда Бразилия шаҳарларидан олиб ўтиш режалаштирилганлигини эълон қилишди.    Маълумотларга кўра, Олимпия машъаласи Бразилиянинг барча 26 штатидан олиб ўтилади ва 250 катта ва кичик шаҳарларнинг аҳолиси ушбу байрамнинг бевосита шоҳиди бўладилар.    “Олимпиада ўйинларини ўтказиш хуқуқини қўлга киритганимизда ўйинлар орқали бутун давлат аҳолисини янада бирлаштиришни ваъда берган эдик. Машъалани бутун мамлакат бўйлаб олиб ўтишдан кўзланган мақсад ҳам биринчи навбатда берган ваъдамизнинг устидан чиқиш, қолаверса, миллионлаб юртдошларимизга байрам шукуҳини ҳис этиш имкониятини яратишдир”, - дейди Бразилия Миллий олимпия қўмитасининг президенти Карлос Нузман.    Машъалани олиб ўтиш бахтига муяссар бўлган жами 10.000 нафар инсонлар уч ой давомида 20.000 километр ерда ва 10.000 миль масофа ҳавода йўлни босиб ўтадилар. Машъала эстафетасининг якуний манзили ўйинларнинг очилиш маросими ўтказиладиган афсонавий “Маракана” стадиони бўлиб, Олимпия машъаласи бу ерга 2016 йилнинг 5 август санасида етиб келади.    Машъалани олиб ўтадиганларнинг номлари жорий йилнинг охирида ташкилий қўмита томонидан эълон қилинади.
Манба: olympic.uz
Киритилди: 10:06, 10.04.2015.
Ўқилди: 3874 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.