Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья 0-1 Парма
08/02 18:00 Алавес 0-2 Хетафе
08/02 19:00 Лечче 2-1 Удинезе
08/02 19:00 Брайтон 0-1 Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

"Оқ-тепа": Биринчи ғалаба сафарда қўлга киритилди

Баҳо:
+ | -

Кеча Ўзбекистон Биринчилигида 2-тур ўйинлари старт олди.

Мавсумни мағлубият билан бошлаган жамоамиз 2-турда Фарғоанинг “Ёзёвон-лочинлари” меҳмони бўлиб чиройли ғалабани қўлга киритди. Ҳужумкор руҳда ўтган беллашувда ҳар бир бўлимда урилган биттадан гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Биринчи бўлим аввалида жарима майдончамиз атрофида гол уриш учун етарлича имкониятга эга бўлган мезбонлар 26-дақиқада ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлишди. Абдул Азиз Юсупов – Илдар Магдеевнинг ажойиб ҳаракатларини Зафар Қорақулов чиройли гол билан якунлади. Ярим ҳимоячининг 17-18 метрлардан йўллаган кучли зарбасини мезбонлар посбони қайтара олмади. 

Танаффусдан сўнг ҳам мезбонлар ўзлари йўл қўйган хатолари эвазига жазоланишди. Магдеевнинг ўнг бурчакдан етказиб берган тўпини ҳимоячилар эътиборидан четда қолган Темур Яфаров бош билан дарвозага тўғирлаб қўйди. Бу гол якунда ўйин тақдирини ҳал қилди. Айтиш керак, мезбонларнинг аксар ҳужумлари гол билан якунланишига дарвозабонимиз йўл қўймаган бўлса, футболчиларимиз томонидан уюштирилган ҳужумларда ҳам мезбонлар посбони ўзини кўрсатди. Бир вазиятда Берумий Абдунабиев 25 метрлардан дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олганди. Алишер Фахриддинов ҳам томоша қилиб қолган бу зарба тўппа-тўғри дарвозага тўсинига тегди.  Шу тариқа мавсумнинг биринчи ғалабасини сафардаги беллашувда қўлга киритдик.

Ўзбекистон Биринчилиги – 2015
Биринчи босқич. 2-тур
ЁЗЁВОН-ЛОЧИНЛАРИ – ОҚ-ТЕПА – 0:2 (0:1)
9 апрель. Ёзёвон. “Ёзёвон” стадиони. 3015 томошабин.
Бош ҳакам: Темур Тўхтасинов (Андижон) – 8,0.
Қанот ҳакамлари: А.Маражабов (Андижон) – 8,3. З.Абдураҳмонов (Андижон) – 8,3.
Захирадаги ҳакам: Д.Курчиев (Фарғона) – 7.
Назоратчи: Андрей Клепиков (Тошкент). 
“Ёзёвон-лочинлари”: Алишер Фахриддинов, Ёқубжон Эралиев, Зоҳиджон Исмоилов, Муҳаммадсултон Фозилов, Шаҳбоз Абдураҳмонов, Бекзод Махпиралиев (Владлен Норов, 64), Амирхон Дилмуродов (Равшан Тоҳиров, 51), Бобур Расулов, Жасур Саидов, Акбаржон Абдураҳмонов (Бобурмирзо Мухторов, 51), Боймирза Абдуллаев. 
“Оқ-тепа”: Рустам Дадабоев, Ярослав Крушелницкий, Илдар Магдеев (Сергей Рекун, 74), Абдул Азиз Юсупов (Берумий Абдунабиев, 63), Темур Яфаров, Собир Усмонхўжаев (Анвар Раҳимов, 79), Иззатилла Абдуллаев, Жўрабек Собиров (Иброҳим Нўъмонов, 90+4), Сардор Соибов (Фарҳод Мирааҳматов, 46), Зафар Қорақулов, Муҳаммадали Файзуллаев.
Голлар: Зафар Қорақулов, 24 – 0:1. Темур Яфаров, 66 – 0:2.
Огоҳлантиришлар: Жўрабек Собиров, 44. Фарҳод Мирааҳматов, 47. Жасур Саидов, 69.

Манба: www.arena.uz
Киритилди: 11:18, 10.04.2015.
Ўқилди: 3293 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.