Кириш Регистрация
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой - Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта - Бавария
11/03 01:00 Атлетико - Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл - Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал

Мурод Исмоиловнинг “Нефтчи”си яралмоқда...

Баҳо:
+ | -

Рустам Мирсодиқов бошчилигидаги “Металлург” 11 апрель куни Фарғонанинг “Нефтчи”сига қаршига ўйнайди. Ноқулай рақиблар. Бу эса охирги баҳсларда қайд этилётган натижалардан кўриниб турибди.

Қизиқарли тарафи бу йилги мавсумда томонлар мамлакат гранди “Ломомотив” билан учрашишга улгуришган ва дуранг натижа қайд этишга муваффақ ҳам бўлишган. Фарқи Исмоилов жамоаси бу натижага сафарда эришган бўлса, бекободликларда бунинг акси. 3-турни ғалаба билан якунланган жамоалар кейинги баҳсга ижобий кайфиятга етиб келишмоқда. Айниқса, “Нефтчи”...

“Нефтчи” жамоаси сўнгги турда ажойиб натижага эришди. Қўқонда бўлган дербида улар “Навбаҳор”ни мағлуб этишди. Иродали ғалаба. Агар ўша ўйинда Отабек Ҳайдаровнинг супер зарбаси бўлмаганида баҳс нурсиз натижа билан тугаши аниқ бўлиб улгурганди. Бироқ Ҳайдаров бунга рози бўлмади. Аслида Отабек охирги ўйинларда захирадан майдонга чиқиб анча муваффақиятли тўп суряпти.

Ўтган йили “Нефтчи”нинг биринчи ғалабаси қўлга киритилиши жуда чўзилиб кетганди. Иш Мурод Музаффаровични истеъфоси ҳақидаги миш-мишларгача борганди. Наманган жамоасига қарши нурсиз дуранг билан якунига етаётган баҳсда ҳам ўтган йилги ҳолатни такрорланиши борасидаги фикрлар мухлислар хаёлидан ўтган бўлиши табиий. Аммо мавсумнинг илк зафари 3-турда қўлга киритилди. Ўйиндан-ўйинга фарғоналиклар ҳужум сифатини ошириб боришмоқда. Ҳимоя зонаси ҳам нормал кўринишда. ОТЖдан Сардор Раҳмонов қайтди. Бу эса Фарғона жамоаси ҳимоя чизиғини янада кучайтириши мумкин. Умуман, Исмоиловда ҳимоя борасида муаммолар йўқ деярли. Мансур Саидов ва Бахтиёр Ёқубов ҳам анча ўзгариб кетган “Нефтчи” билан чиқишиб олишмоқда. Рўзимбой Аҳмедов ва Мурод Бобожонов жамоанинг хавфли қуролига айланишган. Аббос Махситалиев жамоага тўлиқ киришиб кетгани йўқ. Умумий қилиб айтганда у ўз имкониятлари даражасида тўп сурмаяпти. Агар у ҳам жамоадошлари билан яхши чиқишиб олса, ўз қанотида анча-мунча рақибга жиддий муамо туғдира олади.

Мурод Исмоилов ўтган йили клубга келганда жамоани қайтадан шакллантириш учун вақт керак эканлигини айтганди. Бироқ мураббий аниқ бир мутаддат борасида гап очмаганди. Афтидан, Исмоилов ўзи истаган “Нефтчи”ни яратиш учун ўтган мавсум кифоя бўлди чоғи. Шу қатори “Нефтчи” устози бу йил жамоада жиддий ўзгаришлар бўлмаслигини ва аниқ бир таркибни шакллантиришини ОАВга маълум қилди. Тажрибали ижрочилар ва ёш иқтидорлардан курашувдан жамоа яратишни ният қилган Мурод Исмоиловга аталган вақтлар яқинга ўхшайди...

Ҳожиакбар Жабборов.

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 11:18, 11.04.2015.
Ўқилди: 5903 марта.
Фикрлар: 25 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [11073]

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [10063]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [4703]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [3735]

Беларуслик футболчи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди [3313]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [3277]

Ла Лига Мессининг «Барселона»га қайтишига рухсат берганмиди? Тебас жавоб берди [2212]

Ироқ терма жамоаси устози: «Илтимос, бизга ёрдам беринг» [2156]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [2033]

«Ливерпуль» «Интер» юлдузи трансферига тайёргарлик кўрмоқда [2018]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.