Кириш Регистрация
16/03 00:45 Лацио 1-0 Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
17/03 00:45 Кремонезе 1-4 Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд 2-2 Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано 1-1 Леванте
18/03 19:15 Қўқон-1912 - Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм - Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум - ОКМК

“Ульсан” дуранг ўйнади, Сервер Жепаровда 63 дақиқада алмаштирилди

Баҳо:
+ | -

Жанубий Кореянинг “К” лигасида 5-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ҳозиргина Сервер Жепаров тўп тепаётган “Ульсан Хёндэ” клуби ушбу тур доирасидаги ўз учрашувини якунлади. Меҳмонда “Теджон Ситизен”га қарши майдонга тушган ульсанликлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди.

45-дақиқада Янг Донг-Хюн “Ульсан”ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 66-дақиқада Мюнг-Вон Сео мувозанатни тиклади. Терма жамоамиз сардори жавоб тўпи киритилишидан уч дақиқа аввал, аниқроғи 63-дақиқада ўз ўрнини Чанг-Хюн Кога бўшатиб берганди.

Бугунги учрашувдан сўнг “Ульсан Хёндэ” 11 очко билан ҳамон пешқадам бўлиб турибди. Лекин эртага “Чонбук” ва “Сувон” клублари ўз ўйинларини ғалаба билан якунлашса, Жепаров жамоаси 3-ўринга пастлайди.

Манба: olamsport.com
Киритилди: 16:27, 11.04.2015.
Ўқилди: 3212 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.