Қорақалпоғистонлик мухлислар томонидан Месси дея эътироф этиладиган Азамат Илясов “Обод” (2:1)га қарши учрашувнинг энг яхши ўйинчиларидан бирига айланди. Биз ўйиндан сўнг Азаматнинг фикрлари билан қизиқдик.
“Обод” 1-лигадаги энг кучли жамоа ҳисобланади. Ўйин тенг курашлар остида кечди. Учрашувда жуда кучли хоҳиш ва иштиёқ эвазига ғалаба қозондик. Худо хоҳласа кейинги учрашувларда ҳам ютамиз. Ўтган мавсум бошқа жамоада тўп сурган бўлсам ҳам, бу йил жамоамиз ўйинига киришиб кетишга қийналмаяпман. Бугун бизни стадионда қўллаб қувватлаб турган барча мухлисларга рахмат айтаман”.
Фурқат Юсупов ёзиб олди
Манба: www.Furkat.uz