Кириш Регистрация

Неъматулло Қуттибоев: “Йигитларга раҳмат. Улар ирода кўрсата олишди”

Баҳо:
+2 | -

Нукуснинг “Орол” жамоаси 1-лиганинг 3-турида ўз майдонида “Обод” устидан қозонилган қийин ғалабадан кейин, мезбонлар бош мураббийи Неъматулло Қуттибоевнинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

- Ростини айтсам, “Обод”дан жуда қўрққан эдим. Айни пайтда улар биринчи лигадаги энг яхши жамоа ҳисобланади. Олдиндан билар эдим, ўйин анча қийин кечишини. Бироқ йигитларга рахмат. Улар ирода кўрсата олишди.

- Футболчиларнинг жисмоний ҳолатлари ҳақида қандай фикрдасиз?
- Бугунги ўйин шуни кўрсатдики жисмоний жиҳатдан “Обод” бироз устунлик қилди. Биринчи таймда кўриндики уларнинг футболчилари бироз тезкорроқ ҳаракат қилишди. Шунга қарамай шогирдларимнинг ўйинидан қониқдим.

- Биринчи таймда бироз ўйин чиқмаган бўлди. Иккинчи таймда эса жамоа яхши ўйнади. Буни сабаби нимада эди?
- Йигитларга доим айтаман “Сизлар ўзларингизга ўзларингиз ютқазишингиз мумкин”. Шогирдларим ютқазиб бошлагандан кейин барчаси жон жаҳди билан ҳаракат қилиб бошлашади. “Обод”да 2-3 та вазият бўлди. Лекин стандарт вазиятлардан унумли фойдаланганимиз биз учун омадли бўлди. Агар биринчи бўлимда гол урмаганимизда иккинчи тайм анча қийин бўлар эди.

- Кейинги рақиб ҳақида қандай фикрдасиз?
- Бу жамоа “Насаф”нинг иккинчи жамоаси бўлганидан кейин барибир хавфли рақиб бўлиб қолаверади. Лекин улар ҳақида деярли маълумотга эга эмасмиз.

Фурқат Юсупов ёзиб олди

Манба: www.Furkat.uz
Киритилди: 17:55, 16.04.2015.
Ўқилди: 4496 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6327]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3546]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3140]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2789]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2426]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2175]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2083]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1981]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1968]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1733]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик