Кириш Регистрация
09/02 18:45 Насаф 1-1 Аш-Шорта
09/02 18:45 Ал-Ваҳда 0-0 Ал-Аҳли (СА)
09/02 21:00 Дуҳайл - Шаржа
09/02 21:00 Шабаб ал-Аҳли - Ал-Ҳилол
10/02 21:00 Трактор - Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод - Ал-Ғарафа

Р.Бердиев: “Мағлубият икки жамоани ҳам қониқтирмайди”

Баҳо:
+1 | -

“Тракторсозий” – “Насаф” учрашуви олдидан ўтказилган матбуот анжуманида дастлаб “Насаф” устози Рўзиқул БЕРДИЕВ ва жамоа ҳимоячиси Рой РОК иштирок этишди.

Рўзиқул БЕРДИЕВ: – Бизни яхши кутиб олишди бунинг учун мезбонларга миннатдорчилик билдираман. Эртага мағлубият ҳар иккала жамоанинг кейинги босқичга чиқиш имкониятларини йўққа чиқаришади. “Тракторсозий” – кучли жамоа. Яхши мураббийга эга. Эртанги ўйинда ҳар иккала жамоа фақат ғалаба учун майдонга чиқишга мажбур. Гуруҳимиз ҳақиқатан ҳам кучли жамоалардан ташкил топган ва уларнинг ҳар бирида кейинги босқичга чиқиш имкони бор. Ҳозир “Ал Аҳли” (Саудия Арабистони) биринчи поғонада турибди. Ҳатто шу ҳолатдаям улар гуруҳда қолиб кетиши мумкин. Эртанги ўйин кўп нарсага ойдинлик киритади. “Таркторсозий”га қарши бизга осон бўлмайди. Билишимизча, стадионга 50 мингга яқин томошабин келаркан. Бу бизни ташвишга солмайди. Барча футболчиларимиз майдонга тушишга тайёр.

Рок РОЙ: – ОЧЛда “Насаф” билан барча ўйинларда қатнашдим. Барча футболчилар ҳам эртанги баҳсга тайёр. Эртанги ўйинда албатта ғалабага эришиб, мухлисларни хурсанд этамиз.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 15:37, 20.04.2015.
Ўқилди: 3852 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.