Ўзбекистон чемпионати биринчи лигасининг 4-турида Нукуснинг “Орол” жамоаси ўз майдонида Қаршининг “Насаф-2” клубини қабул қилди. Учрашув анча шиддатли тарзда кечди. Дастлабки дақиқаларда меҳмонлар кетма-кет ҳужумлар тқашкил этишди. Бироқ улардан самара чиқара олишгани йўқ. Тайм ўрталарига бориб эса мезбонлар ҳам жонланишди.
Биринчи бўлимда томонлар дарвоза устуни-ю тўсинларини “нишон”га олиш борасида қувлашмачоқ ўйнашди. Шу куни устун ва тўсинлар ҳар иккала жамоага ҳам ёрдам берди, ҳам гол уришга ҳалақит берди.
Ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди. 73 дақиқада тўп меҳмонлар футболчисининг қўлига тегди. Ўйин ҳаками Илгиз Танташев ҳеч иккиланмасдан 11 метрлик “нуқта”ни кўрсатди. Пенальтидан эса “Орол”нинг 11 рақамли ҳужумчиси Навруз Каипов унумли фойдаланиб жамоасига муҳим 3 очкони тақдим этди.
Ушбу ютуқдан сўнг Нукусликлар очколари сонини 9 тага етказиб олишди ва турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилишди.
Дарвоқеа шу куни “Орол”нинг асосий дарвозабони Улуғбек Янгибоев уйланди. Шу боис “Насаф-2”га қарши баҳсда дарвозани Шерали Маҳмудов қўриқлади.
“Орол” – “Насаф-2” 1:0
Нукус. “Турон” стадиони 5350 томошабин
Ҳакамлар: И.Танташев (Бухоро), Б.Қодиров (Бухоро), А.Кулдашев
Гол: 73 пен Навруз Каипов
“Орол”: Шерали маҳмудов, Эрбол Сйтназаров, Улуғбек Қуттибоев (Ш.Каримбоев), Жавлон Пиримбетов, Аллаяр Реймов, Мийрас Карлибоев (46 Нурлибек Таласбаев), Дамир Низанов (89 Г.Шилманов), Навруз Каипов (74 Улуғбек Рузимов), Мурат Абдимуратов, Марат Ауэзниязов, Ислом Сейтназаров
“Насаф-2”: Азамат Ахмедов, Илҳом Алижонов, Худойберди Хакимов (61 И.Қурбонов), Ғолиб Ғайбуллаев, Низмоддин Нормуродов, Акмал Олимов, Шерали Жўрабоев, Бунйод Шодиев (85 Ж.Қурбонбоев), Дилшод Жумаев, Диёр Каримов, Бобурмирзо Ғофуров (76 С.Қўзиэв)
Сариқ карточкалар: 60 Пиримбетов Жавлон, 73 Навруз каипов – 26 Бобурмирзо Ғофуров, 54 Ғолиб Ғайбуллаев
Фурқат Юсупов, Абдумажид Қодиров
Манба: www.Furkat.uz