Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Хорхе да Сильва: “Ан-Наср” эртага ҳам ҳужумкор ўйнайди”

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” – “Ан-Наср” учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида саудияликлар бош мураббийи иштирок этди.

- Бизни жуда қизиқарли баҳс кутиб турибди. Эртанги ўйин “Ан-Наср” учун жуда муҳим. Кейинги тақдиримиз шу ўйинга боғлиқ.. “Бунёдкор” яхши футболчиларга эга бўлган кучли клуб. Буни улар бизнинг майдонда кечган баҳсда исботлай олишган эди. Тўғри “Бунёдкор” кейинги босқичга чиқиш имкониятини йўқотди. Лекин улар барибир ўз мухлислари қаршисида ғалаба қозониш учун ўйнасалар керак, - деб гап бошлади “Ан-Наср” бош мураббийи.

- Дастлабки дақиқаларданоқ ҳужумга ўтасизларми ёки эҳтиёткор футбол намойиш қилишни режалаштиряпсизми?
- “Ан-Наср” ҳар доим ғалаба учун ўйнайди. Ғалаба эса ҳужумкор ўйин натижасида қўлга киритилади.

- Жамоангиз Тошкентга энг кучли таркиб билан келдими?
- Ҳа, ҳамма етакчи футболчиларимиз билан келганмиз. Иккита футболчимиз дула узоқ муддатга жароҳат олишган.

- “Ал-Наср” бунгача ОЧЛ баҳсларининг сафар учрашувларида умуман ғалаба қозона олмаган. Бу Сизларга эртанги баҳс олдидан қўшимча босим юкламайдими?
- Осиё Чемпионлар лигасининг савияси жуда юқори. Миллий чемпионат баҳсларидан тамомила фарқ қилади. Шунинг учун бўлса керак нуфузли турнирнинг сафар ўйинларида ғалаба қозона олмаяпмиз.

- “Бунёдкор” ОЧЛ-2015нинг энг ёш жамоаларидан бири. Тажрибали мутахассис сифатида нима деб ўйлайсиз, “қалдирғочлар”нинг кейинги босқичга чиқишига нима тўсқинлик қилди?
- “Бунёдкор” кучли таркибга эга бўлган яхши жамоа. Менимча, уйдаги ўйинлардаги мағлубиятлар жамоангизни қийин аҳволга солиб қўйди. Истаймизми-йўқми, барибир уйдаги учрашувлар кўп нарсани ҳал қилади.

Хусайн Шеан (“Ан-Наср” дарвозабони):

- Тошкентга уч очко олиш учун келдик. Ўйлайманки, эртага чиройли ўйин бўлади, - деб гап бошлади.

- Ар-Риёддаги баҳсда “Ан-Наср” кўплаб вазиятлардан фойдалана олмаган эди. Бу жиҳатни Тошкентда такрорламаслик учун мураббийлар қандай кўрсатмалар беришди?
- Ҳа, тўғри. Бироқ эртага кўпроқ гол уриб ўша нохуш анъанага чек қўймоқчимиз.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 13:33, 21.04.2015.
Ўқилди: 3039 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.