Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-0 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Акмал Турсунбоев: Ўйин амалиёти мен учун асосийси ҳисобланади

Баҳо:
+ | -

Иқтидорли дарвозабон Акмал Турсунбоев ҳозирда фаолиятини биринчи лига клубида давом эттирмоқда. Турсунбоев “Пахтакор”нинг фарм-клубида тўп сурмоқда. “Цементчи”га қарши ўйиндан сўнг дарвозабон билан қисқача суҳбатлашдик.

- Ўйин яхши ўтди. Бу ўйиннинг илк дақиқаларидан майдонга тушдим. Бироқ иккинчи бўлимда мени алмаштиришди. Ўрнимга Ботирали Эргашев дарвозадан жой эгаллади. Эргашев Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига номзод эканлиги туфайли, унга имконият яратишди. Умуман, учрашув яхши ўтди.

- Акмал, иқтидорли бўлишингизга қарамай, биринчи лигада тўп сурмоқдасиз. Бу нима билан боғлиқ?

- Мен учун асосийси, ўйин амалиётига эга бўлиш ҳисобланади. “Пахтакор-2”да тўп сураётганимдан афсусланмайман. Бу ерда кўпроқ ўйнаб турсам ва формамни бир маромда ушлаб турганимдан мамнунман. Қолгани вақт кўрсатади. Биласиз, “Пахтакор”да имкониятлар кенгдир. Терма жамоа мураббийлари, клуб мутасаддилари кузатишади. Шу орқали ҳам яхши даражага кўтарилиш мумкин.

- Демак, бу ердаги фаолиятингиздан қониқиш ҳосил қилмоқдасиз?

- Шундай. Асосий ва ёшлар жамоалари билан биргаликда машғулотларда иштирок этмоқдаман. Шундай экан, нолийдиган жиҳатни умуман кўрмаяпман. Асосийси, дарвозабон сифатида малакамни ошириб бораётганимдан кўнглим тўқ.

Иззатбек Абдуваҳобов суҳбатлашди.

Манба: Sports.uz
Киритилди: 19:34, 24.04.2015.
Ўқилди: 4480 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5139]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2842]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2636]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2467]

Росеньор ишдан бўшатилгандан сўнг "Челси"нинг вақтинчалик мураббийи эълон қилинди [1875]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1793]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1698]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1610]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1606]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1462]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик