Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

“Навбаҳор” – “Динамо”: ПРЕВЬЮ

Баҳо:
+ | -

Эртага «Навбаҳор» Ўзбекистон чемпионати 6- тур ўйинлари доирасида Самарқанднинг «Динамо» клубини қабул қилади. Соат 17.30 да бошланадиган учрашувга барча мухлисларимизни таклиф қиламиз. Ушбу учрашувини Валентин Коваленко бошқариб боради. Биринчи даврадан ўрин олган учрашувда самарқандликлар 3:1 ҳисобида ўз майдонларида “лочинлар” устидан ғалабага эришишганди. Ўшанда Санъат Шихов ва Ғулом Ўруновларнинг голлари мезбонларнинг ғалабасини таъминлаган. 
"Навбаҳор" ва "Динамо" клублари Ўзбекистон чемпионатининг олий лигасида 42 бор тўқнаш келишган. 22 учрашувда жамоамиз ғалабани қўлга киритган. Самарқандликлар ҳисобидаги ғалабалар сони эса 12 тани ташкил этмоқда. Саккизта учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич эса 77-38, "Навбахор" фойдасига. Ўзаро учрашувларда гол уриш борасида "Навбаҳор"да тўп сурган Шуҳрат Мирхолдиршоевнинг етакчилик қилаётганлигини айтиш мумкин. Мирхолдиршоев 2000 йилдан 2009 йилга қадар самарқандликлар дарвозасини 11 бор ишғол қилган. Эътиборлиси, “Навбаҳор” самарқандликлардан шу вақтгача ўз майдонида мағлубиятга учрамаган. Лекин, 2011- йилдан буён жамоамиз “Динамо” билан фақат дуранг қайд этмоқда. Ўтган йили ушбу нохуш анъанага чек қўйишга “лочинлар” жуда яқин келишганди. Аммо, Маматказин Олий лига сўнгги тури доирасида кечган баҳснинг сўнгги дақиқаларида жамоасини мағлубиятдан қутқарганди. 
Намангандаги барча учрашувларнинг натижалари:
1992 йил
"Навбаҳор" - "Мароқанд" - 1:1 (1:1). 
Голлар: Р.Забиров (40) - Ҳ.Жабборов (22).
1993 йил
"Навбаҳор" - "Динамо" - 5:0 (3:0). 
Голлар: Е.Ералиев (2), В.Келдиев (40), У.Рўзимов (44), Қ.Абдуқодиров (57), Ф.Хабибулин (60). 
1995 йил
"Навбаҳор" - "Динамо" - 2:0 (2:0).
Голлар: О.Шацких (22), Ерб.Ералиев (36).
1996 йил
"Навбаҳор" - "Динамо" - 6:0 (3:0). 
Голлар: З.Мусабоев (2), И.Шарипов (38), А.Маъруфалиев (43), Ерб.Ералиев (56), С.Турсунов (70), Д.Алиев (77).
1997 йил
"Навбаҳор" - "Афросиёб" - 7:1 (3:1). 
Голлар: С.Турсунов (30,40), В.Келдиев (36), А.Солиев (67,76,88) - А.Тимофеев (12).
1999 йил
"Навбаҳор" - "Самарқанд" - 2:0 (0:0). 
Голлар: Р.Дўрмонов (48,69).
2000 йил 
"Навбаҳор" - "Самарқанд-Д" - 2:0 (1:0). 
Голлар: Ш.Раҳмонқулов (25), Ш.Мирхолдиршоев (88).
2001 йил
"Навбаҳор" - "Самарқанд-Д" - 3:1 (1:0). 
Голлар: Ш.Мирхолдиршоев (05,60), Р.Ғофуров (71) - М.Муҳаммадиев (67).
2002 йил 
"Навбаҳор" - "Самарқанд-Д" - 3:0 (1:0). 
Голлар: Ш.Жўраев (30), М.Фозилов (52), С.Турсунов (70).
2003 йил
"Навбаҳор" - "Самарқанд-Д" - 4:0 (1:0). 
Голлар: Р.Ғофуров (22), Ш.Мирхолдиршоев (55), А.Петров (69), У.Қобилов (73-автогол).
2004 йил
"Навбаҳор" - "Самарқанд-Д" - 2:0 (1:0). 
Гол: В.Клишин (19,80).
2005 йил
"Навбаҳор" - "Самарқанд-Д" - 2:1 (0:1). 
Голлар: Д.Отаев (48), Ш.Раимқулов (56) - У.Исоқов (36).
2006 йил
"Навбаҳор" - "Самарқанд-Д" - 0:0.
2007 йил
"Навбаҳор" - "Самарқанд-Д" - 1:0 (0:0). 
Гол: Д.Файзиев (67-автогол.). 
2008 йил
"Навбаҳор" - "Динамо" - 2:0 (0:0). 
Голлар: Ш.Мирхолдиршоев (56,78).
2009 йил
"Навбаҳор" - "Динамо" - 1:0 (1:0). 
Гол: Р.Бердимуродов (23).
2010 йил
"Навбаҳор" - "Динамо" - 2:0 (0:0). 
Голлар: Е.Сайко (71), И.Нагаев (90+3).
2011 йил
"Навбаҳор" - "Динамо" - 1:1 (0:1). 
Голлар: С.Асқаралиев (60) - С.Сайфиев (25).
2012 йил
"Навбаҳор" - "Динамо" - 1:1 (0:1). 
Голлар: Ғ.Жўраев (78) - Р.Аҳмедов (16).
2013 йил
"Навбаҳор" - "Динамо" - 1:1 (1:0). 
Голлар: Л. Кошелев (7) - А. Бобожонов (75) 
2014 йил
"Навбаҳор" - "Динамо" - 2:2 (0:0). 
Голлар: Ш. Эркинов (51), М. Саидов (75) – К. Шарофиддинов (59), И. Маматказин (90+1).

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 20:43, 24.04.2015.
Ўқилди: 2752 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.