Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Сер Алекс Фергюссондан энг сара фикрлар коллекцияси

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»нинг афсонавий мураббийи Сер Алекс Фергюссон «қизил иблислар»га мураббийлик қилган 27 йили давомида бир-биридан қизиқарли фикрларни билдириб ўтган. Биз сизнинг эътиборингизга Фергюссоннинг энг сара фикрлар коллекциясини тақдим этамиз.

- «Бир марта Паола Малдини масаласида Чезаре Малдинига мурожат қилгандим. Лекин у менга шундай қарагандики, нигоҳидан мутлақо рози эмаслиги кўриниб турарди». (Малдини сотиб олиш ҳақидаги саволга жавоби)

- «Филиппо Инзаги жуда кўп бор офсайдда қолиб кетди... Менимча, ушбу футболчининг ўзи ҳам ўйиндан ташқари ҳолатда туғилган бўлса керак». (Инзаги ҳақида)

- «Мен Мадридликларга ҳатто ўлат келтирувчи вирус ёки бактерияни ҳам сотмаган бўлардим» ( Роналдуни «Реал»га сотмаслиги ҳақида).

- «Шу ҳам гапми? Бир нарса аниқ: у ажойиб футболчи, сизлар эса аҳмоқ!» (Хуан Себастян Верон ҳақидаги журналистлар саволига жавоби).

- «Бу муаммо эмас. Мен хотиржам ҳолда Рафаелни майдонга тушираверишим ҳам мумкин. Фақат қайдномага уни Фабио, деб киритаман. Аминманки, уларни ҳеч ким фарқлай олмайди. Ҳаттоки, эгизакларнинг ДНК таҳлиллари ҳам бир хил бўлса керак…» (Рафаелнинг дисквалификацияси ҳақида)

- «У бор йўғи ҳаваскор... япон футболида узоқроқ ишлаб турса яхшироқ бўларди» (Арсен Венгер «Арсенал»га келган пайтда).

- «Очиғи, уларга аниқ айб қўёлмайман. Аммо келгуси йили бирор-бир кишини юбориб, уларни назорат остига оламиз. Мен ҳайронман, қандай қилиб, бундай тақвим тузиш мумкин? Раҳбариятнинг айтишича, қуръага кўра, шу ҳолат юзага келганмиш, э... Мен бунга ишонмайман. Бундай баландпарвоз гаплар Бенитеснинг А4 форматидаги қоғозга битган рўйҳатидан ҳам ўз аксини топди» (АПЛ раҳбарлари янги мавсумга тузга тақвими ҳақида).

- «Ким ўзи улар? Кичик бир клубда... Тарихи-ю анъаналари ҳам худди шундай...» («Манчестер Сити» ҳақида)

- «Уйланмасдан олдин Девидда ҳеч қандай муаммо йўқ эди. У академиянинг мураббийлари билан ярим тунгача ишлар, ғайрат кўрсатарди. Оилали бўлгач эса, тамоман ўзгарди, турмуш тарзи ҳам бошқача тус олди. Девид юлдузга айланди-ю, футбол унинг ҳаётида иккинчи ўринга, кичик бир қисмга айланди. Катта қисмидан эса ўз шаҳси ўрин эгаллади» (Бекхемнинг тўйидан кейин)

- «Албатта, бу ҳол фавқулотда рўй берди. Агар бу ишни атайлаб қилган, унинг қошини аниқ мўлжалга олганимда, бугунгидай мураббийлик қилмасдан, майдонда тўп суришим керак эди» (Бекхем билан ўртадаги зиддият ҳақида)

- «Уни ақлли ҳисоблашадими? Яна 5 тилда гаплаша оларканми? мени жамоамда КотдъИвуарлик 15 ёшли футболчи бор. У ҳам 5 тилда бемалол гаплашади» (Арсен Венгер ҳақида)

- «У бекор кетди, премьер лига энди бироз зерикарли бўлиб қолди» (Моуриньо «Челси»ни тарк этгач)

- «Унинг инглизчаси, худди менинг италянчам сингари кулгили. Аммо иккимиз ҳам франсузча гаплашамиз» (Липпи инглизча гапириши ҳақида)

- «Шахсан мен ўша вазиятда бирон-бир жиддий қўполликни сезмадим. Бироқ унда Руни иштирок этгани боис матбуот нашрлари пашшадан фил ясашни бошлаб юборишди. Кимдир Рунини осишни таклиф қилса, бошқаси электр стулига ёки шунга ўхшаш жазони маслаҳат беради... (Рунининг «Уиган» футболчисига ишлатган қўполлиги ҳақида)

- «Ўйин охирида Чемпионлар кубоги биздан олти фут узоқда бўлади холос. Аммо мағлуб бўлсак, қўлимизни ҳам теккиза олмаймиз. Ораларингизда баъзилар ҳатто бу кубокка бошқа бунчалик яқин келмасликлари ҳам мумкин. Бугун ғалаба учун бор имкониятни ишга солмасдан туриб, яна бу кубок умидида бу йерга қайтишни умид ҳам қилманглар» (ЕЧЛ-1999 финали танаффуси пайтида)

- «Менинг энг асосий мақсадим бугунги муаммоларни ҳал қилишгина эмас. Менинг асосий мақсадим «Ливерпул»ни ҳозирги турган чўққисидан пастга қулатиш. Худди шундай деб бир ерга ёзиб қўйинглар» (80-йилларда)

- «Лаънати қошини шунчаки елимлаб қўй. Таммом» (Бекхем билан воқеадан сўнг физиотерапевтга)

- «Улар ҳар доим келадилар-да: «Инглизлар жуда кучли, биз эса иккинчи қаватда умуман ўйнай олмаймиз» деб «ашула айтаверадилар». Ва 3:0 ҳисобида ютиб кетадилар» (италияликлар ҳақида)

- «Мен уни биринчи марта кўрганимда 13 ёшлардаги болакай эди. У майдонда гўёки, шамолда парракни қувлаб юргандек таассурот уйғотарди» (Раян Гиггз ҳақида)

- «Клубдан кимларнинг кетаётганининг катта аҳамияти йўқ. асосийси, «Манчестер Юнайтед» номи бу ердан ҳеч қайерга кетмайди»

- «Иккита холосми? Менимча, Арсен Венгер билан Виктория Бекхемни отган бўлардим.» («Тўппончангизда иккита ўқ бўлганида, кимни отган бўлардингиз?» деб сўрашганида)

- «Уни танқид қиладиганлар, аввал, унинг қандай шуғулланишини бир кўрсалар бўларди» (Роналду ҳақида)

- «Бугун ҳимояда мавсумдаги энг ёмон ўйинимизни ўтказдик. Бунинг учун нимадир қилиш керак. Оъйин давомида вазиятдан чиқиб кетишга уриндик. Хайриятки, таркибимизда қийин ҳолатда ўзларини йўқотиб қўймайдиган футболчилар бор. Агар «Манчестер Сити»га қарши ўйинда ҳам ҳимояда бугунгидек хатолар бўлса, ўзим майдонга тушаман.» («Рединг» (4:3) га қарши ўйиндан сўнг)

Фурқат Юсупов, Аср футболи газетаси

Киритилди: 21:36, 29.04.2015.
Ўқилди: 5997 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.