Кириш Регистрация
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи 0-2 Пахтакор
01/07 21:00 Франция 1-0 Бельгия
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия
03/07 06:00 Бразилия - Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика - Парагвай

ЕЧЛ финалида “Эл-класико” кўрамиз(ми)…

Баҳо:
+3 | -1

 24-апрель санасида Европа чемпионлар лигаси ярим финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтганидан хабардорсиз, албатта.Унда "Барселона" (Испания), "Бавария" (Германия), "Реал Мадрид" (Испания) ва "Ювентус" (Италия) жамоалари қуръа шарларидан ўрин олиб, кўпчилик футбол ишқибозлари қатори мен ҳам ярим финалда Испаниянинг икки гранд клуби “Реал”-“Барселона” қарама-қаршилигига гувоҳ бўламан ва яна бир бора “Эл-класико” кўраман деган умидда эдим, рости. ЕЧЛ финалида даслабки тарихий “Эл-класико” тўқнашувига гувоҳ бўлишимиз учун энди «Барса» ҳужумкор «Бавария»ни, «Реал» эса «Ювентус»нинг метин ҳимоясини ёриб ўтиши талаб этилади. Лекин, бунга рақиблар имкон берармикан, воқеа ривожини кузатишни давом этамиз. Нима бўлгандаям ярим финалда бир-биридан қизиқарли тўртта ўйинни мазза қилиб томоша қиламиз.

 

Шу кунгача “Реал” ва “Барселона” Европа чемпионлар кубоги ва Европа чемпионлар лигасида 8 маротаба учрашган бўлиб, шундан олтитаси ярим финалга тўғри келган. Лекин, бирон марта бўлсаҳам ЕЧЛ финалида ўзаро ўйнаш насиб қилмаган экан.

 

21.04.1960. (1959/60). Европа чемпионлар кубоги. Ярим финал. Даслабки учрашув.

“Реал”-“Барселона”  3:1      

 

27.04.1960. (1959/60). Европа чемпионлар кубоги. Ярим финал. Жавоб учрашуви.

“Барселона”-“Реал”  1:3      

 

09.11.1960. (1960/61). Европа чемпионлар кубоги. 1/8-финал. Даслабки учрашув.

“Реал”-“Барселона”  2:2      

 

23.11.1960. (1960/61). Европа чемпионлар кубоги. 1/8-финал. Жавоб учрашуви.

“Барселона”-“Реал”  2:1      

 

23.04.2002. (2001/2002). Европа чемпионлар лигаси. Ярим финал. Даслабки учрашув.

“Барселона”-“Реал”  0:2      

 

01.05.2002. (2001/2002). Европа чемпионлар лигаси. Ярим финал. Жавоб учрашуви.

“Реал”-“Барселона”1:1      

 

27.04.2011. (2010/2011). Европа чемпионлар лигаси. Ярим финал. Даслабки учрашув.

“Реал”-“Барселона”0:2      

 

03.05.2011. (2010/2011). Европа чемпионлар лигаси. Ярим финал. Жавоб учрашуви.

“Барселона”-“Реал”1:1      

REALBARSA никли мухлис.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:33, 30.04.2015.
Ўқилди: 11186 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.