"Пахтакор" Олий лиганинг 7-турида "Навбаҳор"га қарши навбатдаги қийин ўйинни ўтказди.
Биринчи бўлимда наманганликар яхши ҳимояланишда ва номдор рақибга кўп имконият қолдирмади. Иккинчи бўлим бошида ҳимоячи Бобур Акбаровнинг четлатиши ўйиннинг боришига таъсир кўрсатмай қолмади. Ўша вазиятда Акбаров ва Андреев ҳаводаги тўп учун сакрашди ҳамда Бобур йиқилган Станиславнинг оёғининг устига бутсасининг тишлари билан тушди. Серазетдинов "Навбаҳор" аъзосига тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатди.
Иккинчи бўлим ўртасида майдонга Махарадзенинг туширилиши мезбонларнинг ўйинини кучайтарди. Орадан кўп ўтмасдан Самвел Бабаян икки ҳимоячини майдондан олиб, уларнинг ўрнига ҳужумчилар — Пардаев ва Солиев туширилишди. Ушбу ўзгаришлар ўйин тугашига 6 дақиқа қолганида самара берди. Махарадзедан тўпни қабул қилган Мерзляков чап қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Андреев бош билан дарвозани ишғол қилди.
Ушбу ғалабадан кейин "Пахтакор" ўз очколарини 13тага етказди. Уларнинг ҳисобида битта захира ўйини борлигини таъкидлаб ўтиш лозим.
19:30. “ПАХТАКОР” – “НАВБАҲОР” - 1:0
Гол: Станислав Андреев (84)
Огоҳлантиришлар: Александр Мерзляков (41), Жалолиддин Машарипов (49), Егор Кримец (59), Жавоҳир Соҳибов (74) — Алишер Саматов (4)
Четлатиш: Бобур Акбаров (47)
"Пахтакор": 12.Александр Лобанов, 2.Егор Кримец, 4.Аднан Ораховац (Кахи Махарадзе 68), 8.Шерзод Қосимов, 9.Жалолиддин Машарипов (Баҳодир Пардаев 59), 11.Игорь Сергеев, 15.Жавоҳир Соҳибов, 23.Александр Мерзляков, 24.Даврон Ҳошимов (Анвар Солиев 77), 28.Станислав Андреев, 29.Владимир Козак.
"Навбаҳор": 1. Александр Меленчук, 2. Алишер Саматов, 6. Суннатилла Мамадалиев (Юрий Рижко 53), 7. Санъат Шихов, 8. Азим Аҳмедов, 9. Илҳом Бойдедаев, 22. Шаҳбоз Эркинов (Улуғбек Бақоев 65), 27. Роббим Ҳасанов, 29. Дилшод Жабборов, 89. Бобур Акбаров, 91. Сергей Георгиев (Отабек Валижонов 86).
Бош ҳакам: Виктор Серазетдинов