Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

Аббосбек Файзуллаев ўзининг орзудаги клубини айтди

Баҳо:
+-1 | -

Ўзбекистон терма жамоаси ва Туркиянинг «Истанбул Башакшеҳир» клуби ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев келажакда «Барселона» сафида тўп суришни орзу қилишини маълум қилди.

— Барчага маълумки, жаҳон чемпионати футболчилар учун ўзига хос ярмарка ҳисобланади. Бу сиз учун ҳам қўшимча мотивация бўладими?

— Жаҳон чемпионати — катта бозор, бундай ўйинларни ҳамма кузатади. Лекин ҳозир бу ҳақда ўйламаяпман. Бор эътиборимни жаҳон чемпионатига қаратганман. Айни пайтдаги энг катта орзуим ҳам шу.

— Сиз энг кўп ўйнашни истайдиган чемпионат борми?
— Испания. Мен доим шу ҳақда орзу қиламан. Лекин вақт кўрсатади.

— Испанияда айнан қайси клубда ўйнашни кўпроқ истайсиз?
— Албатта, «Барселона» — менинг энг катта орзуим! Ва унга эришиш учун ҳаракат қиламан. Вақт кўрсатади, аммо охиригача интилишда давом этаман.

— Ўзбекистонда ҳар қандай орзу амалга ошиши мумкинлигини исботлаган футболчи бор — Абдуқодир Ҳусанов. У сиз учун намунами?

— Унинг йўли Ўзбекистондаги барча футболчилар учун катта мотивация ҳисобланади. Қолаверса, энг жасур орзулар ҳам ушалиши мумкинлигининг исботидир. Қаердан бўлишингиздан қатъи назар, ҳатто Ўзбекистоннинг кичик шаҳарчасидан чиққан бўлсангиз ҳам, агар ишонсангиз ва қаттиқ меҳнат қилсангиз, ҳаммаси рўй бериши мумкин.

— Ҳусанов ҳатто расман «Манчестер Сити»нинг мавсумдаги энг яхши уч футболчисидан бири сифатида эътироф этилди. Унинг бундай йўл босиб ўтгани сиз учун ҳайратли эмасми?

— Йўқ. Биз у билан ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бирга ўйнаганмиз. Ўшандаёқ унинг албатта кучли бешлик чемпионатларидан бирида тўп суришини ҳис қилганман. Чунки у жуда кучли жисмоний сифатларга эга эди, ўзига бўлган ишончи ва майдондаги тажовузкорлиги ҳам ўша пайтнинг ўзидаёқ кўриниб турарди.

Маълумот учун, Файзуллаев 2025/26 йилги мавсумда «Истанбул Башакшеҳир» сафида 26 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Манба: sport-express.ru
Киритилди: 10:26, 15.06.2026.
Ўқилди: 4761 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик