Италиянинг “Милан” жамоаси президенти Сильвио Берлускони жамоа акцияларининг назорат пакетини таиландлик тадбиркор Би Течуболга сотишга рози бўлган. Бу ҳақда Gazzetta dello Sport хабар берди.
Хабар қилинишича, томонлар келишувнинг барча юридик ва маъмурий жараёнларини якунлашган ва тез кунларда шартнома ҳақида расман маълум қилишади.
Айтишларича, Течаубол 51 фоизлик акция учун 500 млн евро тўлайди.