Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Йохан Круиффнинг ҳаётий ақидалари

Баҳо:
+ | -

Йохан Круифф 25 апрелда ўзининг 68 ёшини қарши олди. Голландиялик ажойиб спортчи футболни ўзининг ўйинлари билан жозибадор қилиш билан бирга спортнинг ушбу турига оид атамаларни ҳам бутун дунёга тарғиб этди. Қуйида Йохан Круиффнинг ҳаёт ва футбол оламида қўл келадиган ақидалари билан танишамиз.

- Югуриш машғулотларида кўпинча устки либос ичидан қўшимча курт­ка киярдим. Биз ўрмон ичида икки гуруҳ бўлиб югурардик. Ҳаммамизда ўзимизга ёққан рангдаги исиниш кийимлари бор эди. Мен ярим йўлда бир қават иссиқ кийимимни ечиб қўйиб, маррага биринчи етиб келадиган гуруҳга қўшилардим. Сўнгра терга ботганча маррага биринчилардан бўлиб етиб келишни ўзимга одат қилгандим. Ўша вақтда ҳаттоки дарахт устида тик ҳолатда туриб сигарета чекишни ҳам ўйлаб қўйганман.

- Биз ёшлигимизда кўчада футбол ўйнашни ёқтирардик, агарда йиқилиб жароҳат олсанг қаттиқ оғриқ бўлишини билган ҳолда жароҳатланишдан ўзимизни олиб қочардик. Улғайганимиз сари чим устида ўйнашни бошлаганимизда бу одатни тарк этиб, майдонда камроқ йиқилишга ҳаракат қилардик.

- Жаҳон чемпионлигини 32та терма жамоалардан фақатгина биттаси қўлга киритади. Қолган жамоалар эса буни уддалай олишмайди, чунки улар жаҳон чемпионати турнирида қатнашмаган бўлишади.

- Балки, мен ўзимни алдарман. Лекин қаерга борсам ва қандай одамларга дуч келсам улар ЖЧ-74да Германияга қарши учрашувда мағлубиятга учраганимиздан ранжишганини айтишади. Мен шуни биламанки улар футболни ёқтиришади, агарда, шу сўзларни айтган инсонлар фақат бизнинг жамоага мухлислик қилишганида, бу соврин эгаси биз бўлган бўлардик.

- Puma билан шартнома тузган эдим. Голландия терма жамоасида эса adidas билан ҳамкорлик қилардим. Кунларнинг бирида Puma компанияси менга яна adidas компанияси билан ҳамкорлик қилсам битимни бекор қилишини айтди. Спортдаги рекламалар ўша вақтда энди ривожланаётганди. Якунда, терма жамоадаги футболчилар 3та чизиқли футболкада ўйнашга келишдилар, камина эса икки чизиқли футбол либосида. Футболни тижоратлаштиришга айнан шу ҳолат таъсир қилган бўлса, ажаб эмас.

- Термамиз билан бирга 1978 йили жаҳон чемпионатига чиққанимизда менга Rolex олтин соатини совға сифатида ҳадя этишди. Биласизми, у соат кўринишидан худди катта лангарга ўхшаб кетарди. Мен соатни 2та кичигига алмаштириб олдим - бирини турмуш ўртоғимга совға қилдим, иккинчиси эса ўзимга қолди.

- Осон ўйиндаги энг қийин иш - бу рақибни кучсиз ўйнашга мажбур этишдир.

- Футбол ўйнаш жуда оддий, лекин энг мушкули бу оддий футбол ўйнашдадир.

- Футбол жамоасининг салоҳияти ундаги савияли футболчилар сонига боғлиқ эмас. Муҳими, барча футболчиларнинг биргаликда жамоа учун жон куйдиришларида.

- Яхши футбол кўрсатиш учун, кучли футболчилар зарур. Лекин уларда доимо сифат томонидан муаммолар туғилади: - улар фақат чиройли ўйин намойиш этишга ҳаракат қилишади, амалда эса бунга эришишолмайди.

- Агарда италияликларга бир марта гол уриш учун имконият яратиб берсангиз, улар бундай вазиятдан 2 марта фойдаланишади.

- Ҳаётда барча ишнинг иложи бор. Инсонларнинг кам қисми буни нотўғри тушунишади. Уларнинг асосий қисми ушбу амалга ошириб бўлмайдиган ишни бажариш йўлларини излашади.

- 4та ҳимоячи ва 4та ярим ҳимоячи ҳеч қачон ўзларига юклатилган вазифани бажара олишмайди. Агарда сиз уларга ишонч билдирсангиз,  учбурчак ичидагиларни йўқотиб қўйишингиз мумкин. Учбурчак қатнашувчилари сизга жуда асқотишади, чунончи ҳар доим 2 ҳамкор билан ўйнаш фойдалидир.

- Ҳозирги замонавий футболни умуман ёқтирмайман.

- Бугунги кунда етакчи жамоаларнинг топаётган маблағларидан кўра қарзлари кўпроқ. Буни, албатта, катта муваффақият деб аташ ножоиз.

- Мураббий ҳақида сўз юритилганда, гап фақат иш вақтига тааллуқли бўлиши керак. Ўйинни тўғри баҳолай            билиш зарур, майдондаги ҳолатлардан сабоқ олиб ўрганиш муҳимроқ. Мураббийнинг асосий жиҳати - кўзининг ўткирлигидадир.

- Гольфда ҳар бир спортчининг шахсий мураббийи бор. Футболда эса 15та футболчига атиги битта мураббий. Бу умуман бемаънилик эмасми?

- Мен учун шубҳасиз Гвардиола Моуриньодан кўра яхшироқ мураббий. Гвардиола жамоасини кундан-кун яхшилашга ва янги даражаларга кўтаришга ҳаракат қилади. Унинг Моуриньодан устун жиҳати жамоаси 100000 мухлис олдида ўйин кўрсатаётганини унутмаслигидадир. 90 дақиқа ичида мураббийнинг диққат маркази фақат ўйиннинг боришига қаратилади. Моуриньо эса жамоасини мақташни билади, холос.

- Мен ҳозиргача «Аякс» ҳақида қайғураман. «Аякс» «Барселона» билан учрашганида кўпроқ қайғураман. Бу сўзлар маъноси бошқа-бошқа! «Барселона» доим финалга чиқиш учун ҳаракат қилади. «Аякс» эса гуруҳдан чиқишга. Орадаги фарқ катта бўлса камина фақат кучсизларга мухлислик қилади.

- Ҳар бир зарарли одатнинг бир афзаллиги ҳам бор.

- Қайсидир маънода, мен эҳтимол ўлмас инсондирман.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 17:00, 02.05.2015.
Ўқилди: 4897 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.