"Кристал Пэлас" бош мураббийи Алан Пардью "Челси"га қарши ўйиндан кутаётгани ҳақида сўзлаб берди.
"Бу ҳафтада кўп машғулот қилдик. Жисмоний ва техник машқларга кўпроқ эътибор бердик. Сешанба куни тўпсиз ҳаракат қилдик. Футболчиларга бу ёқди деб ўйлайман.
Рақиб тўпга эгалик қилиш бўйича устунликка эга бўлиши ва биз майдоннинг учдан бир қисмида ҳимояланишимиз мумкин. Биз ажойиб ўйин кўрсатиб "Челси"нинг байрамини бузишимиз керак" - дейди Пардью.