Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико

«Кордоба» – «Барселона» – 0:8. Суаресдан хет-трик, Месси Роналдудан ўтиб кетди

Баҳо:
+2 | -

"Кордоба" расман Ла лига билан хайрлашди ва бу жамоа келгуси мавсумни Сегундада ўтказиди. Ушбу жамоа камида бир йил давомида гранд жамоаларга қарши ўйинларини кўра олишмайди. Бугун эса ишқибозлар "Барселона" футболчилари ижросида 8та голнинг гувоҳига айланишди.

"Кордоба" яхши ҳимояланган ҳолда деярли бир бўлим ўз дарвоза дахлсизлигини сақлаб турди. Агар улар бу ишни ҳакамнинг хуштаги чалингунга қадар уддалашганида ҳисоб бунчалик йирик бўлмаслиги мумкин эди. Аммо бўлим тугашига 3 дақиқа қолганида Мессининг узатмасидан кейин Ракитич кучли зарба билан ҳисобни очди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса Иньестанинг узатмасидан кейин Суарес бирга бир вазиятда фарқни 2тага оширди.

Иккинчи бўлимда "Барса" хоҳлаган услубда гол урди. Луис Суарес бу ўйинда "хет-трик"ни расмийлаштирди. Лионель Месси эса ўз ҳисобига иккита гол урди ва Ла лига тўпурарлар баҳсида Роналдудан битта тўпга ўтиб кетди. Лионел урган иккинчи голни Неймар ўз ҳисобига ёзиши мумкин эди, аммо у тўпга тегмасдан, Мессига имконият яратди. Ўз навбатида ўйин сўнгида Неймар ишлаган пенальтини Месси тепмади ва бразилиялик ҳужумчини 11 метрли зарбани амалга оширишига тўсқинлик қилмади.

Каталонияликлар ўз голларини сонини 105тага етказиб олишди ва бу кўрсаткич бўйича "Реал"дан (102та гол) олдинга ўтиб олишди. Мадридликлар бугун (23:00да) "Севилья" майдонида меҳмон бўлади. Ушбу баҳс олдидан "Барселона" рақобатчисидан 5 очко олдинда турибди.

Испания Ла лигаси, 35-тур
Кордоба – Барселона 0:8 (0:2, 0:6)
Голлар: 0:1 – 42 Ракитич, 0:2 – 45 Суарес, 0:3 – 46 Месси, 0:4 – 53 Суарес, 0:5 – 65 Пике, 0:6 – 80 Месси, 0:7 – 85, пенальти Неймар, 0:8 – 88 Суарес.
Кордоба – Хуан Карлос, Пантич, Дейвид, Лопес, Эдимар, Фидель, Лусо (Экенг, 58), Бебе (Вико, 62), Крхин, Креспо (Гунино, 46), Андоне.
Барселона – Браво, Дани Алвес, Бускетс, Пике, Альба, Иньеста (Хави, 61), Маскерано (Матьё, 61), Ракитич (Педро, 69), Неймар, Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Лусо (52).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:48, 02.05.2015.
Ўқилди: 6887 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.