“Бунёдкор” олий лига 7-тури доирасида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига имкониятни бой берди.
Учрашувни “қалдирғочлар” яхши бошлашди. Тўпни ўзларида назорат қилишган ҳолда рақиб дарвозаси олдида қатор вазиятлар яратди. Лекин 21-дақиқада “Нефтчи” футболчилари ташкил этган қарши ҳужум натижасида пенальти ишланди ва 11 метрлик нуқтадан Рўзимбой Аҳмедов ҳисобни очди.
“Бунёдкор” футболчилари бутун учрашув давомида бир қанча хавфли вазиятлар содир этишган бўлсалар-да, 0:1 ҳисобини ўзгартириш ҳеч кимга насиб этмади.
Шу тариқа, “Бунёдкор” жорий мавсум ўз майдонида ўтказган 7та учрашувининг тўрттасини бир хил – 0:1 ҳисобида ютқазди. Эътиборлиси тўрттала ўйиннинг учтасида баҳс тақдирини пенальтилар ҳал қилди. Умумий ҳисобда “қалдирғочлар” ўз майдонида 7та ўйинда ўз дарвозалари томон 4та пенальти “ишлаб” беришди.
Олий лига, 7-тур
«БУНЁДКОР» – «НЕФТЧИ» 0:1 (0:1)
Гол: Рўзимбой Аҳмедов 22 пенальти
Огоҳлантиришлар: Дилёрбек Эрматов 11, Минори Сато 14, Шукурали Пўлатов 58, Мансуржон Саидов 77, Аббосбек Махсталиев 90+1
Четлатиш: Шодиев 82
“Бунёдкор”: 45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов (4.Хайрулла Каримов 51), 6.Анвар Ғофуров, 9.Минори Сато, 11.Мирзоҳид Ғофуров (40.Темур Аюпов 45), 14.Воҳид Шодиев, 15.Обид Жўрабоев, 16.Артём Филипосян, 17.Достонбек Ҳамдамов (39.Элдор Шомуродов 80), 21.Сардор Рашидов, 27.Сардор Собирхўжаев
Захира: 1.Павел Бугало, 8.Жавлон Иброхимов, 20.Самир Бекрич, 48.Акрамжон Комилов
“Нефтчи”: 30.Евгений Черемисин, 3.Шукурали Пўлатов, 6.Бахтиёржон Ёқубов (21.Мухсинжон Убайдуллаев 84), 7.Мансуржон Саидов, 18.Жавохирбек Расулов, 20.Дилёрбек Эрматов, 22.Рўзимбой Аҳмедов (10.Муродбек Бобожонов, 62), 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 33.Сардор Раҳмонов, 38.Аббосбек Махсталиев, 44.Умиджон Қодиров
Захира: 1.Сергей Смородин, 4.Ойбек Нурбоев, 8.Акмал Холматов, 9.Шерзод Ҳакимов, 28.Абдуллоҳ Олимов
Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), А. Калинин (Тошкент), Ш. Қаюмов (Жиззах)
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент)
2 май. Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 2511 томошабин