Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Баҳодир Мамажонов: “Жанг АҚШда бўлгани учун ғалаба Флойдга берилди”

Баҳо:
+ | -

Хабар берганимиздек, бугун тонгда АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳридаги “MGM Grand” аренасида ярим ўрта вазн тоифаси қироллари америкалик енгилмас Флойд Мэйвезер ҳамда филиппинлик Мэнни Пакьяо ўртасидаги супер жанг бўлиб ўтди.

Унда Мэйвезер ҳакамлар қарорига кўра 118-110, 116-112, 116-112 ҳисобида ғалаба қозонди. Фаолиятини АҚШда давом эттираётган ва айни пайтда Хьюстон шаҳрида бўлиб турган профессионал боксчимиз Баҳодир Мамажонов ушбу жанг юзасидан фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ушбу жангни катта кино театрда томоша қилдик. Очиғини айтаман, мухлислар кутган жанг бўлмади. Айниқса, Флойд Мэйвезер ишончни оқламади. Бу оқшом Пакьяо яхши ҳаракат қилди. Айнан Мэнни рақибига нисбатан кўпроқ зарба берди. Шундай бўлсада, менимча, аниқ зарбалар сони бўйича кичик устунлик Мэйвезер томонида бўлди, деб ўйлайман.

Шахсан мен филиппинлик боксчига мухлислик қилдим. Ўзи анча йилдан бери Пакьяонинг ашаддий мухлисиман. Энди жангнинг АҚШда бўлиб ўтганлигини инобатга олсак, ҳакамларда Мэйвезерга ғалабани беришдан ўзга чора йўқ эди. Агар жанг Филиппинда ўтказилганида, ишончим комил, ғалаба Мэннига бериларди”, - деди Мамажонов.

Манба: olamsport.com
Киритилди: 14:41, 03.05.2015.
Ўқилди: 6992 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.