Кириш Регистрация
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
07/05 18:00 Пахтакор 4-3 Металлург
07/05 19:00 ОКМК 3-4 Насаф
08/05 00:00 ПСЖ 0-1 Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Роналду Примера тарихидаги энг яхши тўпурарлар орасида 7-ўринга кўтарилди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Примеранинг 35-турида “Севилья”га қарши учрашувда рақиб дарвозасига учта гол уриб, испан лигасининг барча вақтлар давомидаги энг яхши тўпурарлари рўйхатининг 7-ўринига кўтарилиб олди.

Энди португалиялик футболчи ҳисобида 219та гол бор, у бу кўрсаткич бўйича 1970-80-йилларда “Спортинг” ва “Барселона” таркибида тўп сурган Кини Гонсалес билан тенглашиб олди. Бу натижага эришиш учун Роналдуга Кинидан кўра анча камроқ ўйин ўтказган. Яъни Роналду 197та, Гонсалес эса 448та ўйинда 219та голлик натижани қайд этган.

Ҳозирда Роналдудан бу борада Лионель Месси (“Барселона”, 273 та гол, фаолиятини давом эттирмоқда), Тельмо Зарра (251та гол), Уго Санчес (234 та гол), Рауль (228та гол), Альфредо ди Стефано (227та гол) ва Сезар Родригес (223та гол) каби футболчилар яхшироқ натижаларга эга ҳисобланади.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 16:46, 03.05.2015.
Ўқилди: 11912 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.