Англия Премьер-лигасининг 35-тури доирасида "Манчестер Сити" сафарда "Тоттенхэм" меҳмони бўлди ва анча қийин ғалабани қўлга киритди.
Учрашувнинг 29-дақиқасида Давид Силванинг узатмасидан кейин Агуэро урган гол ягоналигича қолди.
Ушбу ғалабадан кейин "Сити" ўз очколарини 70тага етказди ва 2-ўринга мустаҳкам жойлашди. Бироқ улардан 3 очко кам жамғарган "Арсенал" захирасида 2та ўйин бор.
Тоттенхэм – Манчестер Сити 0:1 (0:1)
Гол: 0:1 – 29 Агуэро.
Тоттенхэм – Льорис, Роуз, Дайер, Фасио, Вертонген, Эриксен (Сольдадо, 59), Мэйсон (Паулиньо, 70), Шадли (Адебайор, 84), Бенталеб, Ламела, Кейн.
Манчестер Сити – Харт, Сабалета, Мангаля, Демичелис, Коларов, Фернандо, Лэмпард (Насри, 73; Бони, 76), Сильва, Фернандиньо, Милнер, Агуэро (Боята, 89).
Огоҳлантиришлар: Милнер (41), Бенталеб (42), Мэйсон (45), Сабалета (68), Коларов (74), Сильва (82).