Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

“Бунёдкор” ФК делегацияси Эронда

Баҳо:
+1 | -

“Бунёдкор” футбол клуби делегацияси Теҳроннинг “Персеполис” клуби билан сафар учрашувини ўтказиш учун Эронга етиб келди.

“Қалдирғочлар” 4 май куни соат 08:25да Тошкент-Дубай-Теҳрон йўналиши бўйича парвозни амалга оширишиб, Эрон пойтахтига соат 20:00да етиб келишди. Теҳрон халқаро аэропортидан шаҳар марказигача таҳминан бир ярим соат автобусда йўл юрган тошкентликлар “Персеполис” клуби томонидан аввалдан тайёрлаб қўйилган “Parsian Azadi” отелига жойлашишди.

Эртага “Персеполис” – “Бунёдкор” учрашуви олдидан бир қатор расмий тадбирлар бўлиб ўтади. Жумладан, ўйинолди матбуот анжумани, учрашув расмийлари ва ҳар иккала клуб вакиллари йиғилиши, шунингдек қитъамизнинг энг улкан аренаси – “Озоди” стадионида жамоаларнинг расмий машғулотлари ўтказилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ-2015 гуруҳ босқичи сўнгги тури доирасидаги "Персеполис" - "Бунёдкор" учрашуви 6 май куни Тошкент вақти билан соат 21:05да (Эронда 20:35 бўлади) бошланади.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 23:42, 04.05.2015.
Ўқилди: 3667 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик