Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

“Насаф” – “Ал-Аҳли” учрашуви чипталари соат 16:00гача сотилади

Баҳо:
+ | -

Бугун Қаршида ажойиб футбол шукуҳи ҳукм сурмоқда. Воҳалик футбол мухлислари бугун ўз севикликлари иштирокидаги тарихий ўйинга гувоҳ бўладилар. Қаерда бўлманг футболга қизиқадиган ва қизиқмайдиганлар ўртасида ҳам шу ўйин муҳокама қилинмоқда.

Мухлислар 20:30ни интизорлик билан кутишмоқда. Зеро, бўлажак ўйинда “аждарлар”нинг “Ал-Аҳли” жамоаси устидан ғалабаси ОЧЛ-2015нинг кейинги босқичига олиб чиқади ва насиб этса, мухлислар яна “Насаф” жамоаси иштирокидаги ОЧЛ ўйинларини Қаршида томоша қилишдек бахтга муяссар бўлишади.

Биз ушбу ўйинга чипталар сотилиши шу пайтгача қай даражада эканлиги билан қизиқдик. Бу ҳақда бизга “Насаф” ПФК маркетинг бўлими бошлиғи Заҳро Каримова маълумот берди.

– Чипталарнинг ҳозирги вақтгача 70% сотиб бўлинди. Мухлисларнинг ўйинга бўлган қизиқишлари биз кутганда катта эканлиги аён бўлаяпти. Чипта харид қилмаган мухлисларни тезроқ келиб чипта харид қилишларини тавсия қилган бўлардик, акс ҳолда улгура олмай қолишлари мумкин. Чунки, чипталар сотувини 16:00да тўхтатамиз. Бизнинг тахминимизча, чипталарнинг бу даражада сотилиши давом этса, кассаларимиз бу вақтдан аввалроқ ҳам ёпилиши мумкин, – дейди Заҳро Каримова.

Биз эса, сайтимиз номидан барча-барча воҳалик мухлисларини бугунги муҳим ўйинда севикли “Насаф” жамоамизни стадионда туриб, яқиндан далда бўлишларини таклиф қилиб қоламиз. Олға “Насаф”!

Манба: voha.uz
Киритилди: 09:52, 05.05.2015.
Ўқилди: 4895 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.