Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Сергей Лушчан: “Ҳужумчи муаммоси кеча ёки бугун пайдо бўлгани йўқ”

Баҳо:
+ | -

“Персеполис” – “Бунёдкор” учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “қалдирғочлар” иштирок этишди.

- Теҳронга таркиб борасида хаддан зиёд муаммолар билан етиб келдик. Ўн нафар футболчимиз ёшлар терма жамоасига чақирилган ва улар жаҳон чемпионатига ҳозирлик кўришмоқда. Бир қатор футболчиларимиз жароҳат олишган. Икки нафар ўйинчимиз карточкалар билан боғлиқ муаммолар туфайли ўйинда қатнаша олишмайди. Лекин бу муаммолар бизга баҳона бўлмайди. Мавжуд таркиб билан бор эътиборимизни ўйинга қаратганмиз ва “Персеполис”ни мағлубиятга учратиш учун ҳаракат қиламиз, - деб гап бошлади Сергей Иванович.

- “Бунёдкор” ортда қолган бешта учрашувда битта гол урди. Ушбу муаммони бартараф этиш нима қилмоқчисиз ва ушбу қора анъанага эртага чек қўя оласизларми?

- Ҳужумчи муаммоси кеча ёки бугун пайдо бўлгани йўқ. Ушбу камчилик ўтган йилдан буён давом этиб келмоқда. Бугунги кунда яхши ҳужумчи сотиб олиш учун каттагина маблағдан воз кечиш керак. Биз юқори савиядаги ҳужумчини ўзимиз тарбияламоқчимиз. Ҳозирги пайтга келиб “Бунёдкор”нинг бош мақсади – асосий таркибнинг 80-90 фоиз футболчисини ўз тарбияланувчилари ҳисобига тўлдиришга қаратилган. Бу борада пойдевор ўрнатилган бўлиб, илк ҳосил ҳам йиға бошланди. Ёшларни ғолиблик руҳида тарбиялаш учун мана ёнимда ўтирган Акмал Шораҳмедовдек тажрибали футболчиларимизнинг ёрдами катта бўляпти. Умидли ёшларимиз кўп. Яна бир нарса. Чемпионлар лигаси доирасидаги ўйинларимиз ёмон чиқмаяпти. Хоҳиш бор, истак бор, хатто голли вазиятлар ҳам етарли даражада. Фақат улардан унумли фойдаланишда нимадир етишмаяпти. Бошимизни егиб, қўлни силтаб кетадиган инсонлардан эмасмиз. Аксинча ишлашда давом этиб, муаммоларни бартараф этган ҳолда натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 16:18, 05.05.2015.
Ўқилди: 3750 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6788]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3168]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3071]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2294]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2058]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1961]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1940]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1851]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1643]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1568]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик