Германиянинг ARD телеканали футбол бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионати мезбонини танлаш ва 2010 йил Анголада бўлиб ўтган ФИФА конгресси воқеаларига бағишланган ҳужжатли фильмни намойиш этди, деб хабар бермоқда «Championat.com».
Фото: sport-express.ru
Фильмда ФИФА информатори Федра Ал Мажид конгресс чоғида Жаҳон чемпионати мезбонлиги Қатарга берилишини ёқлаб овоз бериш учун пора олган амалдорлар номини ошкиор қилган: булар Камерун футбол ассоциацияси вице-президенти Исса Аяту, Кот д’Ивуар вакили Жак Анума ва Нигерия вакили Амос Мамаду.
«Дастлаб мансабдорларга 1 миллион доллардан таклиф қилинган эди, бироқ бу камлик қилди. Шунда пора миқдори 1,5 миллион долларгача оширилди», — деди Ал Мажид.













