Кириш Регистрация
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия 1-1 Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони 1-1 Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР

Эркин кураш. Абдураҳмонов Осиё чемпиони, Қурбонов бронза эгаси

Баҳо:
+ | -

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда. Кеча мусобақанинг иккинчи кунги баҳсларида яна бир гуруҳ ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Қувонарлиси, улар орасида ўзбекистонлик курашчилар ҳам бор.

Жумладан, -70 кг вазн тоифасида гиламга чиққан Осиё ўйинлари ғолиби Бекзод Абдураҳмонов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, Осиё чемпионига айланди. У олтин медал учун кечган мураккаб финал баҳсида тожикистонлик рақиби Зелимхон Юсуповни 6:5 ҳисобида мағлуб этди.

Таъкидлаш жоиз, Бекзод Абдураҳмонов финалга қадар хитойлик Хайвей Лингни 8:0, чорак финалда япониялик Такафуми Кожимани 10:2, ярим финалда эса ҳиндистонлик Парвин Ранани 13:8 ҳисобида таслим этган эди.

Терма жамоамизнинг яна бир етакчи полвони Рашид Қурбонов -74 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди. Ҳамюртимиз ярим финал беллашувида эронлик Пейман Муртазо Ярахмадига 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Бронза медали учун кечган баҳсда эса қирғизистонлик Муслим Эвлоевдан 3:0 ҳисобида устун келди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз, вакилимиз ярим финалга қадар аввалига хитойлик Чонгяо Жангни 6:3, чорак финалда эса ироқлик Аҳмад Муҳсин Кадимни 11:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.

Хабар берганимиздек, аёллар кураши баҳсларида терма жамоамиз аъзолари илк баҳслардаёқ мағлубиятга учрашди. -48 кг вазн тоифасидаги вакиламиз Даулетбике Яхшимуратова қозоғистонлик Татьяна Бакатюкка 0:2,  -58 кг вазнда курашган Саломат Кўчимова ҳиндистонлик Гита Гитага 0:11 ҳисобида мағлуб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, кечаги баҳсларда Руслан Плиев (-65 кг) ва Умиджон Исманов (-86 кг) бронза медалларига сазовор бўлишганди. Яна бир спортчимиз Нодиржон Сафаров (-57 кг) эса бешинчи ўринни эгаллаганди.

Демак, ҳозирча терма жамоамиз ҳисобида 1 та олтин, 3 та бронза медали бор.

Манба: olamsport.com
Киритилди: 08:55, 08.05.2015.
Ўқилди: 4307 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик