"Бавария" ҳимоячиси Хуан Бернат унинг жамоадошлари ЕЧЛ яримфинали биринчи учрашувидаги аламли мағлубият учун "Барселона"дан реванш олиш истагида эканлигини маълум қилди.
Учрашув бугун Мюнхенда бўлиб ўтади.
"Биз бу учрашувни сабрсизлик билан кутяпмиз. Ҳамма ўй-хаёлимиз шу билан боғлиқ. Мухлисларимиз мадади билан кўп нарсага эришимиз мумкин. Ҳамма футболчилар чемпионлар лигаси финалида ўйнашни истамоқдалар. Биз "Барселона"дан реванш олиш истагида ёнмоқдамиз", - дейди Бернат.













