Кириш Регистрация

«МЮ» раҳбарияти Рашфордни «Барселона»га ижарага берганидан афсусда

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти клуб ҳужумчиси Маркус Рашфордни 26 миллион фунт стерлинг миқдорида сотиб олиш ҳуқуқи билан «Барселона»га ижарага беришга розилик берганидан афсусда. Бу ҳақда Mirror нашри хабар берди.

Англиялик футболчи жорий мавсумда барча мусобақаларда 34 та учрашувда иштирок этиб, 10 та гол урди ва 13 та голли узатма амалга оширди. Манба маълумотига кўра, «қизил иблислар» раҳбарияти футболчининг трансфер қиймати камида 50 миллион фунт атрофида бўлиши керак, деб ҳисобламоқда.

Футболчининг ўзи эса каталонияликлар сафида қолишни истамоқда. Бу эса «кўк-анорранглилар» учун, агар улар англиялик ўйинчини тўлиқ сотиб олишга қарор қилса, устунлик бериши мумкин. Таъкидланишича, ижара шартномасида муддатидан олдин бекор қилиш имконияти кўзда тутилмаган.

«Манчестер Юнайтед» хўжайини Жим Рэтклифф Рашфордни клуб бюджетига тушаётган юкни камайтириш мақсадида сотишни истамоқда. Бироқ у футболчини «Барселона»га арзон нархда қўйиб юборишни хоҳламайди.

Манба: championat.com
Киритилди: 09:47, 19.02.2026.
Ўқилди: 2840 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9031]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6545]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5411]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3773]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3569]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2629]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2406]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2378]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2353]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2300]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик