“Рома” футболчилари жаҳон тенниси юлдузлари билан хайрия теннис учрашуви ўтказишди. Бу ҳақда “Рома”нинг расмий сайтида маълум қилинмоқда.
Мусобақа етим болаларга маблағлар йиғувчи Roma Cares хайрия жамғармаси томонидан уюштирилди.
“Бўрилар” сафидан мусобақада Франческо Тотти, Алессандро Флоренци, Даниэле де Росси, Эшли Коул, Ража Наингголан, Хуан Итурбе ва Леандро Паредес иштирок этди.
Мусобақада Новак Жокович, Хуан Монако, Каролин Возняцки ва Флавия Пеннета каби жаҳон тенниси юлдузлари иштирок этишди.
Бу ҳақда Каролин Возняцки твиттердаги микроблогида “Roma Cares нинг буюк иши учун ЖокерНоль, Флоренци ва Тотти каби юлдузлар билан теннис ўйнаш мароқли бўлди”, дея хабар қолдирди.