«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти ЕЧЛ доирасида «Ювентус»га қарши бўлиб ўтган ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Биз яхши ўйнадик ва вазиятларга эга бўлдик. Стандартдан кейин гол ўтказиб юбордик. Биз бор кучимизни бердик, шу боис афсусланадиган нарсамиз йўқ.
Ҳужумни якунлаш палласида омадлироқ ёки аниқроқ ўйнашимиз мумкин эди. Биринчи ўйинда унчалик яхши ўйнай олмаганимиз учун бу тўқнашувда ҳақиқий муаммога дуч келдик. Иккинчи бўлимда Чичарито ва Эвра тўқнашиб кетган вазият пенальтига тортармиди? Ҳозир бу ҳақда гапиришдан маъно йўқ.
Менинг келажагим? Примерада 2та ўйинимиз қолди. Мавсум якунланганидан кейин барчасини муҳокама қиламиз. Аниқроғи, клуб менинг ишимни баҳолайди», – дейди Анчелотти.