Кириш Регистрация
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид 1-2 Бавария
07/04 23:59 Спортинг 0-1 Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Александр Гейнрих Қозоғистондан чиқариб юборилишига бир бахя қолди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси ва Чимкентнинг “Ўрдабоши” клуби футболчиси Александр Гейнрих Остона аэропортида қийин вазиятга тушиб қолди. Бу ҳақда Informburo.kz портали хабар бермоқда.

Айтилишича, 7 май куни Гейнрих, визасининг муддати тугаганига қарамай, Москвага учиб кетишга ҳаракат қилган пайтда чегарачилар томонидан қўлга олинган. Дастлаб уни мамлакат ҳудудидан чиқариб юбормоқчи бўлган, аммо унинг футболчи эканлигини ҳисобга олиб, жарима билан чекланишга қарор қилинган.Таъкидланишича, футбол клубларининг аксариятида ўйинчиларнинг паспорт ва миграция тартибларига риоя қилиши жамоанинг махсус вакиллари томонидан кузатиб борилади.

Маълум бўлишича, Гейнрих Қозоғистон ҳудудидан 24 апрель куни чиқиб кетиши керак эди, аммо у бу ишни амалга оширишни 13 кунга кечиктирган.

8 май куни Остона туманлараро суди Гейнрихнинг ўз айбини тан олгани, оғир оқибатларнинг йўқлиги, илгари маъмурий жавобгарликка тортилмаганликни ҳисобга олиб, футболчининг адвокати Муҳаммадёровнинг жазони енгиллаштириш ҳақидаги илтимосини қондирди. Гейнрих белгиланган 29 730 танга жаримани ўша куннинг ўзидаёқ тўлади.

Манба: kun.uz
Киритилди: 12:50, 14.05.2015.
Ўқилди: 9898 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик