Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Фозил Мусаев Эрон чемпионлигини қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Кеча Эрон чемпионатининг 30-тур ўйинлари бўлиб ўтди ва мавсум ўз ниҳоясига етди. Фозил Мусаев шарафини ҳимоя қилган "Сепоҳон" мамлакат чемпиони унвонини қўлга киритди.

Сўнгги тур олдидан исфаҳонликлар 56 очко билан 3-ўринни эгаллаб туришганди. "Тракторсозий" ва "Нафт" жамоалари ҳисобида 57 очко бор эди. Сўнгги турда икки пешқадам ўзаро тўқнаш келишди. Учрашувда жанговар 3:3 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.

Шу тариқа, ўз майдонида "Сайпа"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган "Сепаҳон" Эрон чемпионига айланди.

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Фозил Мусаев январь ойида "Сепоҳон" таркибига қўшилганди. У шундан бошлаб жамоасининг деярли барча ўйинларида иштирок этди. Демак, унинг совринлари сафини Эрон чемпионатининг олтин медали ҳам тўлдирадиган бўлди.

Баҳодир Насимовнинг "Падидеҳ"и жадвалда 10-ўринни эгаллаган бўлса, Ойбек Қиличев ва Руслан Мелзиддиновнинг "Пайкон" ва "Нафт Масжид" клублари юқори дивизионни тарк этишди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:15, 16.05.2015.
Ўқилди: 5874 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик