Кириш Регистрация
11/04 00:00 Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид 1-1 Жирона
11/04 16:30 Арсенал 1-2 Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад 3-3 Алавес
11/04 18:00 Кальяри 1-0 Кремонезе
11/04 18:00 Торино 2-1 Верона
11/04 19:00 Брентфорд 2-2 Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли 0-2 Брайтон
11/04 19:15 Эльче 1-0 Валенсия
11/04 21:00 Милан 0-3 Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль 2-0 Фулхэм
11/04 21:30 Барселона 4-1 Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта 0-1 Ювентус
12/04 00:00 Севилья 2-1 Атлетико
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 16:00 Навбаҳор - Сурхон
12/04 17:00 Динамо - Локомотив
12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест - Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд - Тоттенхэм
12/04 18:15 Андижон - ОКМК
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси - Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал
13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед - Лидс
14/04 00:00 Леванте - Хетафе

Евротур. «Барселона» эртага чемпионликни нишонлайдими?

Баҳо:
+ | -

Европа миллий чемпионатлари аста-секин финишга яқинлашиб келмоқда. Демак, мазкур ҳафтада мухлисларни бир нечта ҳал қилувчи ўйинлар кутиб турибди. Марказий ўйинларга превью шаклида тўхталиб ўтамиз.

ИТАЛИЯ. «ИНТЕР» – «ЮВЕНТУС». 16 МАЙ, СОАТ 21:00
– «Интер» ўз майдонида А серия доирасида «Ювентус»ни 83 марта қабул қилган. Шундан: 35тасида ғалаба қозонган, 27та дуранг ўйнаган ва 21 марта ютқазган.

– «Интер» ўз майдонида «Ювентус»ни 4 ўйиндан бери мағлуб эта олмаяпти.

– «Интер» ушбу мавсумда А серия доирасида 7та ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти. Бу "қора-кўклар"нинг мазкур мавсумдаги энг узун мағлубиятсиз серияси бўлиб турибди.

– Чемпионат тўпурари Карлос Тевес 20та гол урган. Бу аргентиналик футболчиннг А сериядаги шахсий рекорди ҳисобланади. У 2009/2010 йилги мавсумда бундан кўпроқ гол урганди: «Манчестер Сити» сафида АПЛда 23та гол.

– Ушбу мавсумда «Интер»га қарши ўйинларда рақиб жамоа футболчилари 10та қизил карточка олишган. Бу чемпионатдаги энг юқори кўрсаткич. «Ювентус» иштирокидаги ўйинларда ҳакамлар рақиб жамоанинг 5 нафар футболчисини майдондан четлатишган.

– Агар «Интер» жадвалда кучли бешликка кира олмаса, бу Милан шаҳридан еврокубокларда иштирок этмайдиган илк ҳолат бўлади.

ИСПАНИЯ. «АТЛЕТИКО» – «БАРСЕЛОНА». 17 МАЙ, СОАТ 22:00
– Агар «Барселона» ушбу турда «Реал»га нисбатан ёмон натижа қайд этмаса, ўз тарихида 23-чемпионликни нишонлайди («Реал» ҳисобида 32та чемпионлик соврини бор).

– «Атлетико» ўз уйида «Барселона»ни 78-марта қабул қилади. Мадридликлар 37та ўйинда ғалаба қозониб, 21 марта ютқазган ва 19та дуранг ўйнаган.

– «Атлетико» сўнгги 4та уй учрашувидан бери «Барселона»ни мағлуб эта олмаяпти (1 дуранг, 3 мағлубият). «Матрасчилар» бугун ҳам ғалаба қозона олишмаса, 1966-1972 йиллардан бери "Барса"га қарши уйдаги ўйинларда ғалабасиз серияни 5та ўйинга етказишади.

– «Барселона» сўнгги 12та ўйиндан 11тасида ғалаба қозонди (1та дуранг). Шундан сўнгги 8та ўйиндан 7тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

– «Атлетико» ўз майдонидаги сўнгги 38та ўйинда фақат бир марта ютқазган («Вильярреал»га – 0:1).

– Ушбу мавсумда Месси-Суарес-Неймар учлиги барча мусобақаларда 114та гол урди. Фақат бир марта испан учлиги — Роналду-Бензема-Игуаин 2011/12 йилги мавсумда 118та гол урган.

ИСПАНИЯ. «ЭСПАНЬОЛ» – «РЕАЛ». 17 МАЙ, СОАТ 22:00
– «Реал» «Эспаньол» устидан қозонилган ғалабалар сонини 95тага етказиши мумкин (33та дуранг ва 34 мағлубият). «Реал» Испания чемпионати доирасида бирорта бошқа рақибни бунча кўп мағлуб этмаган.

– «Эспаньол» чемпионат доирасида 14та ўйиндан бери «Реал»ни мағлуб эта олмаяпти (3 дуранг, 11 мағлубият). «Эспаньол» сўнгги марта 2007 йилда «Реал» устидан зафар қучганди.

– «Реал»нинг навбатдаги голи «Эспаньол» дарвозасига урилган 350-гол бўлади.

– «Реал» ушбу мавсумдаги 5та ўйинда мағлуб бўлишга улгуришди. "Мадрид" сўнгги марта 2008/09 йилги мавсумда бундан кўпроқ мағлубият аламини тортганди (7та).

– «Реал» ушбу мавсумда 107та гол уришга эришди. «Қаймоқранглилар» 2011/12 йилги мавсумда бундан кўпроқ гол уришганди (121 гол).

АНГЛИЯ. «МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД» – «АРСЕНАЛ». 17 МАЙ. СОАТ 20:00
– Ушбу турда «МЮ» ғалаба қозонса, чемпионат доирасида «Арсенал»ни 50 марта мағлуб этган илк жамоага айланади.

– «МЮ» ўз уйидаги 5та ўйиндан бери «Арсенал»ни мағлуб этиб келмоқда.

– «МЮ» қолган 2та ўйинда ғалаба қозонса, ўз очколарини 74тага етказади. Ушбу натижа Алекс Фергюсон қўл остидаги манкунианликларнинг энг ёмон мавсумидан 1 очкога кам бўлади (75 очко – 2003/04 мавсумда).

– Уэйн Руни чемпионат доирасидаги умумий голлари сони (170) бўйича "МЮ" футболчилари орасида 3-ўринда бораётган Денис Лоу (171)дан битта голга ортда бормоқда. "Қизил иблислар" сафида энг кўп голларни Жек Роули (182) ва Бобби Чарльтон (199) киритишган.

– «Арсенал» чемпионатни 2-ўринда якунлаш имкониятига эга. Бунгача кетма-кет 9та мавсумда "канонирлар" АПЛни ё учинчи, ёки тўртинчи ўринда якунлаб келишган.

– «Арсенал» кетма-кет бешта ўйинда бир хил таркиб билан ўйнади. Венгер бу сафар ҳам мазкур таркибга ишонч билдирса, мураббий Жорде Грэменинг 1993/94 йилги мавсумдаги натижасини такрорлайди.

Манба: www.eurosport.ru
Киритилди: 13:31, 16.05.2015.
Ўқилди: 8728 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик