"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике Испания чемпионлигини қўлга киритганидан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ўтган мавсумни биз совринсиз якунлагандик. Ушбу мавсумда чемпионликни қўлга киритиш учун қўлдан келган барча ишни қилишимиз керак эди. Бугун ажойиб ўйин ўтказдик. Ўйин менга ёқди. Бутун мавсум давомида барчамиз ўзимизнинг клубнинг бир қисми дея ҳис қилиб келдик. Мухлисларимиз ўйинимиздан хурсанд бўлишлари керак. Мен ғалабани хотиржам нишонлашни яхши кўраман. Биз икки кун дам оламиз ва Испания кубоги финалига тайёргарликни бошлаймиз", - дейди Энрике.