Шу кунларда Россиянинг Челябинск шаҳрида таэквондо буйича жаҳон чемпионати ўтаётганидан ҳабарингиз бор албатта. Бронза медали соҳиби Россиялик Владлав Лорин рақиби Жасур Бойқўзиев ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Ўзбекистонлик спортчининг тажрибаси катта. У халқаро майдонларда ўзини кўп бора кўрсата олган. Бекорга у ўз вазни бўйича рейтингда етакчилик қилмаяпти”.
“Жусурга қарши жангга алоҳида тактика таёрлаган эдик. Ўзбекистонлик таэквондочи билан эса, бу бизнинг дастлабки жангимиз. У рақибига кутилмаганда ташланиб, ўзига керакли натижани қайд эта олади. Бугун омадим келмади. Аммо Жасур Бойқўзиевга тушганимда жуда хурсандман. У каби спортчилар билан бўлган жангларда катта тажриба тўплаш мумкин”
“Кейинги жангларда у билан яна бир бор жанг қилишини истайман. Умид қиламанки, бу гал омад мен тарафда бўлади”, дейди Ларин.