Кубаннинг “Краснодар” футбол клуби президенти Сергей Галицкий молиявий фэйр-плейга амал қилингани сабабли клубга УЕФА томонидан чекловлар киритилгани ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“УЕФА Россия ва умуман Шарқий Европа давлатлари футбол жамоаларига оғир вазифа қўймоқда. Ташкилот, моҳиятан, бизнинг футболга Европа саҳнасида рақобатбардош бўлишга халақит қилмоқда.
Икки транфсер даврида биз сотиб олган футболчиларни Еврокубокларда иштирок этиш учун жалб қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилиндик. Таркибга биз фақат эркин агент сифатида келган ёки бепул ижарага олинган ўйинчиларни қўша оламиз ва умуман, молиявий фэйр-плейга тўғри келиш учун қимматбаҳо харидларни амалга ошира олмаймиз.
Биз оёқ-қўлларимиздан боғлаб қўйилганмиз, мухлисларимиз ёзда таркибнинг қандайдир экстра кучайтирилишини кутишмаса ҳам бўлади. Бироқ 2-3 нафар ўйинчини жамоага албатта таклиф қиламиз”, деб айтди “Краснодар” президенти.