Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

Мельничук - "Динамо"нинг апрель ойидаги энг яхши ўйинчиси

Баҳо:
+ | -

«Динамо» клуби расмий сайтида мухлислар ўртасида ўтказилган сўровнома якунларига кўра, жамоанинг дарвозабони Андрей Мельничук «апрель ойининг энг яхши футболчиси» номини қўлга киритди.

Икки ҳафта давомида ўтказилган сўровнома давомида апрель ойида фаол ўйин намойиш этган тўрт нафар футболчига умумий 160 та овоз берилди.

Овозларга биноан, энг кўп иштирокчи, ўтган ойнинг энг яхши футболчиси сифатида жамоа посбони Андрей Мельничукни кўрсатган – 61 та овоз (38,2%). Қайд этиш жоиз, украиналик посбон «Навбаҳор» билан ўйинда пенальтини қайтаришга муваффақ бўлганди.

Иккинчи ўринда «Динамо»нинг болгариялик плеймекери Николай Чипев қайд этилган. «Бухоро», «Қизиқум» жамоалари дарвозасини ишғол этган, шунингдек иккита голга ҳаммуаллифлик қилган 26 ёшли яримҳимоячига 40 та овоз берилган бўлиб, бу 25 % деганидир.

Апрель ойидаги фаол ўйинлари билан ёдда қолган Азиз Ибрагимов Чипевдан бироз камроқ – 37 та (23%) овоз олиб учинчи ўринда қайд этилган бўлса, «Навбаҳор» дарвозасини ишғол этган тўртинчи ўриндаги ҳимоячи Максимилиан Фомин 22 та овоз (13,8%) овоз жамғарган.

Манба: www.fcdinamo.uz
Киритилди: 10:35, 20.05.2015.
Ўқилди: 3717 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.